Таржимаи ҳол
Етук аллома, мужаддид, муфассир, муҳаддис, фақиҳ, мутафаккир, муршид, зоҳид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўз замонасида ислом оламининг йирик намояндаси, улкан арбоб, СССР Олий Кенгашининг халқ депутати, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг собиқ муфтийси, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси, кўплаб халқаро илмий муассасалар, диний ташкилотларнинг аъзоси, ўзбекзабон халқларнинг диний раҳнамоси бўлган.
Талабалик даври:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1969 йили Булоқбоши қишлоғидаги ўрта мактабни тугатгач, 1970 йили Бухородаги Мир Араб Мадрасасига ўқишга кирди. У пайтда мадрасадаги ўқиш 7 йиллик бўлган. Шайх Муҳаммад Содиқни ўша кунгача ҳосил қилган билими асосида бир йўла 5-босқичга олишди. Натижада у мадрасани 3 йилда тамомлади. Уни дарсда, илмда илғорлигидан мадарасадаги талабалар «пешқадам» деб аташарди.
Муҳаммад Юсуф домла ҳам фарзандининг яхши илм олиши, тақвода мустаҳкам бўлиши учун бор кучини сарфлади. Ҳатто ўғлини бошқалар орақали махсус кузатиб борди. Шайх Муҳаммад Содиқ 1973 йили мадрасадан Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти (Олий Маъҳад)га ўқишга кирди. Қабул имтиҳонидан юқори баҳоларда ўтган Муҳаммад Содиқ институтга ҳам бир йўла 3-босқичга қабул қилинди ва уни ҳам 2 йилда аъло баҳоларга битирди.
У 1975 йили «Совет шарқи мусулмонлари» журналида фаолият бошлади.
1976 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг йўлланмаси билан Ливиянинг Триполи шаҳридаги «Исломий даъват факультети» номли дорулфунунга ўқишга кирди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Ливияда бутун дунёдан келган талабалар орасида ҳам энг тиришқоқ ва энг итеъдодли талаба сифатида намоён бўлди. У 1980 йили Ливия олийгоҳини энг юқори балл билан имтиёзли тамомлаб, талабалар орасида биринчиликни қўлга киритди ва доруфунун тарафидан моддий маблағ билан мукофотланди.
Ишлаган вазифалари, бажарган ишлари:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1980 йилда ўқишни тамомлаб, Ливиядан Ўзбекистонга қайтиб келгач, қуйидаги вазифа ва лавозимларда фаолият юритди.
1981 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчиси:
1982 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректор муовини;
1984 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректори вазифаларида ишлади.
У институтда 1981 – 1989 йиллар мобайнида тафсир, ҳадис, улуми Қуръон, ақида фанларидан дарс берди.
1989 йили 6 февралда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси муфтийси бўлди;
1989 йил декабр ойида СССР Олий Кенгашининг халқ депутати этиб сайланди;
1993 йил июн ойида муфтийлик лавозимидан истеъфога чиқди.
Илмий фаолияти:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илк мақолалари 1975 йили «Совет шарқи мусулмонлари» нашриётида ишлаган кезлари нашр қилина бошлаган.
1991 – 1993 йиллари «Тафсири Ҳилол» номли Қуръони Карим тафсирининг 28 – 30-жузлари ҳамда «Поклик иймондандир» китоби, 1992 йили «Иймон» ва «Шоядки тақводор бўлсак», 1997 йили «Ислом мусаффолиги йўлида» асарлари чоп қилинди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўз юртида 2001 – 2015 йиллар орасида кенг миқёсда илмий фаолият олиб борди. Кўплаб китоблар, овозли ҳамда тасвирли ёзувларда илмий суҳбатлар, мавъизалар, туркум дарслар, маърака-йиғинлардаги маърузалари, халқаро интернет саҳифасидаги 25000 дан ортиқ турли мавзулардаги савол-жавоблари билан халқнинг диний саводи ошишига, кишиларнинг соф Исломни англашига улкан ҳисса қўшди. Унинг илмий асарлари сабабли халқ орасидаги кўплаб ихтилоф ва тортишувлар барҳам топди, ҳанафий мазҳаби мустаҳкамланди, хатарли фитналарнинг олди олинди, қанчадан-қанча адашган инсонлар тўғри йўлни тута бошлади, мусулмончиликдан бехабар одамлар ўз мусулмончилигига қайтди, эл орасида тинч-тотувлик, дўстлик руҳи таралди.
Унинг раҳбарлигида халқаро интернет тармоғида ўзбек тилидаги соф исломий саҳифага илк бор асос солинди. Ушбу islom.uz сайти ўзбек тилидаги энг фаол ва аъзоси энг кўп саҳифа ҳисобланади. Islom.uz портали асосида турли йўналишлардаги йигирмадан ортиқ мустақил саҳифа яратилиб, уларнинг ҳар бири ўз мавзусида энг бой ва энг фаол сайтларга айланди. У тўққизта ҳадис тўплами таржимасидан иборат «Олтин Силсила» ҳамда катта «Ислом қомуси» лойиҳалари асосчисидир.
Асарлари:
Ёзма асарлар:
1. Қуръони Карим маъно таржимаси.
2. Тафсири Ҳилол. Қуръони Карим тафсирига бағишланган, йирик олти жилддан иборат;
3. Ҳадис ва Ҳаёт. Мансур Алий Носиф Ҳусайнийнинг Исломнинг асосий мавзулари бўйича жамланган ҳадислар тўплами бўлмиш «Ат-тажул-жамиъ лил-усул фи аҳадисир-росул» асарининг таржима ва шарҳи. Ушбу «Ҳадис ва Ҳаёт» мажмуаси 37 жилддан иборат 39 жузли йирик силсила бўлган. Улар қуйидагилардир:
Амирлик ва Қозилик аломатлари;
4. Сунний ақидалар;
5. Ақийдатут-таҳовия шарҳининг талхиси;
6. Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар;
7. Усулул-фиқҳ;
8. Кифоя (Убайдуллоҳ ибн Масъуд Ҳанафийнинг «Ан-нуқоя фи мухтасарил-виқоя» асарининг таржима ва шарҳи);
9. Фиқҳий йўналишлар ва китоблар;
10. Мазҳаблар – бирлик рамзи;
11. Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар;
12. Қуръон илмлари;
13. Мусталаҳул-ҳадис;
14. Тасаввуф ҳақида тасаввур;
15. Руҳий тарбия: 1-жилд «покланиш», 2-жилд «тикланиш», 3-жилд «хулқланиш»;
16. Хислатли ҳикматлар (Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг «Ҳикам»ига ёзилган шарҳ), 5 жилд;
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; (таржима)
18. Зикр аҳлидан сўранг (савол-жавоблар тўплами), 4 жилд;
19. Одоблар хазийнаси (Имом Бухорийнинг «Ал-дабул-муфрад» асарининг таржима ва шарҳи), 4 жилд;
20. Яхшилик ва силаи раҳм (Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазийнинг «Китабул-бирри вас-сила» асарининг таржима ва шарҳи);
21. Исломнинг мадори бўлган ҳадислар рукни (кичик 4 жилд);
22. Иймон;
23. Исломда инсон ҳуқуқлари;
24. Исломда экология;
25. Васатия – ҳаёт йўли;
26. Мукаммал саодат йўли;
27. Оила фароғат қасри;
28. Бахтиёр оила;
29. Ижтимоий одоблар;
30. Ислом – соф табиат дини;
31. Дин насиҳатдир;
32. Бозор ва унга боғлиқ масалалар;
33. Қарз ва унга боғлиқ масалалар;
34. Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишлар ҳақиқати;
35. Ёлғон;
36. Исроф;
37. Шоядки тақводор бўлсак;
38. Мўминнинг мерожи – муфассал намоз китоби (кирил ва лотин алифболарида);
39. Рамазонни қаршилаб;
40. Ҳидоят имоми - Имом Абу Мансур Мотуридий;
41. Самарқанднинг сара уламолари;
42. Очиқ хат;
43. Кексаларни эъзозлаш;
44. Соғлом бола;
Рус тилидаги китоблари:
1. Ийман, Ислам, Куръан;
2. Суннитские вероубеждения
3. Васатыя – путь жизни;
4. Истина о сути гадания, колдовства, изгнания джиннов и нетрадиционных методов лечения;
5. Разногласия: причины и решения
6. Тафсири Хилал 30-джуз;
7. Тафсири Хилал 1 и 2-том;
8. Хадисы и Жизнь: 1-том «Введение», 2-том «Ислам и Ийман», 3-том «Намерение, ихлас и знание», 4-том «Чистота», 18-том «Исцеления и рукйа», 19-том «Пророк, явившийся мирам милостью».
Тасвирли ёзувлар:
1. Ижтимоий одоблар: 2012 йил Рамазон суҳбатлари (7 та диск)
2. Рамазон туҳфаси: 2013 йил Рамазон суҳбатлари (6 та диск);
3. Алоҳнинг зикри ила қалблар ором топур: 2014 йил Рамазон суҳбатлари (5 та диск);
4. Бахтиёр оила (2та диск);
5. Ибратли дунё;
6. Одоблар бўстони (2 та диск);
7. Зикр аҳлидан сўранг (2 та диск);
8. Ҳикматли дунё (5 та диск);
9. Руҳий тарбия: 1-Муқаддима, 2-Ҳусни хулқ, 3-Илм;
10. Руҳий тарбия: 4-Қалбни тозалаш, 5-Намоз, 6-Закот;
11. Руҳий тарбия: 7-Рўза, 8-Ҳаж;
12. Руҳий тарбия: 9-Қуръон тиловати, 10-Зикр, 11-Кун тартиби (1)
13. Руҳий тарбия: 12-Кун тартиби (2), 13-Тафаккур;
14. Руҳий тарбия: 14-Муробата, 15-Нафс поклиги, 16-Ҳусни хулқ (1);
15. Руҳий тарбия: 17-Ҳусни хулқ (2), 18-Тил офатлари;
16. Руҳий тарбия: 19-Ёлғон, 20-Ғийбат, 21-Чақимчилик;
17. Руҳий тарбия: 22-Маддоҳлик, 23-Куфр;
18. Руҳий тарбия: 24-Ширк, 25-Фосиқлик, 26-Бидъат;
19. Руҳий тарбия: 27-Риё, 28-Ҳасад;
Шаҳодат ва ёрлиқлари:
1. Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти шаҳодатномаси;
2. «Исломий даъват куллияси» олийгоҳининг Араб тили ва исломий илмлар бўйича «литсенсиат» шаҳодатномаси, 1980 йил;
3. Ливия Жамоҳирияси томонидан берилган «Буюк Фотиҳ» медали, 1989;
4. Миср араб Республикаси тарафидан берилган биринчи даражали «Илм ва Фан» медали, 28.01.1992;
5. Россия марказий диний идораси – Россия муфтийлари шўро мажлиси томонидан берилган «Ал-фахр» ордени, 01.12.2014.
Аъзо бўлган ташкилот ва муассасалари:
1. Маккаи Мукаррама шаҳридаги Ислом олами Робитаси тасис мажлиси аъзоси;
2. Бутун дунё тасаввуф уюшмасининг аъзоси;
3. Бутун дунё исломий халқлар бошқарувининг бош котибияти аъзоси;
4. Бутун дунё давъват уюшмаси аъзоси;
5. Бутун дунё уламолар кенгаши уюшмаси аъзоси;
6. Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси аъзоси;
7. Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё матфакир уламолари йиғининг ижроий қўмитаси аъзоси;
8. Бутун дунё масжидлар уюушмасининг аъзоси;
9. Иорданиядаги Оли Байт «Исломий тафаккур» қироллик академияси аъзоси.
Оиласи:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1974 йили Исмоил махдум домланинг қизи Фотмахонга уйланди. Ундан бир ўғил, икки қиз кўрди. Улар Исмоилжон Муҳаммад Юсуф, Одинахон Муҳаммад Юсуф, Оминахон Муҳаммад Юсуф. Унинг аҳлу оиласи барчалари илм-маърифат йўлидалар.