Шамсиев Зоир Зияевич 

Таваллуд топган сана: 13 yanvar 1946 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Математиклар

4821

Таржимаи ҳол

Шамсиев Зоир Зияевич 1946 йил 13 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати узбек. 1953-1961 йиллар давомида умум таълим рус мактабида таҳсил олган. 

1961-1966 йилларда — Тошкент авиация техникуми ўқувчиси. Самолётсозлик бўйича техник-механик, 1964-1967 йилларда — Тошкент ва Аткарск (Россия) учувчилик ўқув марказларида таҳсил олиб ҳарбий вертолёт авиацияси бўйича учувчи малакасига сазовор бўлинди. 1966—1971-йилларда — Тошкент политехника институтининг талабаси. Самолётсозлик бўйича муҳандисмеханик. 1971—1984 йилларда — Тошкент политехника институтида стажёр-тадқиқотчи, аспирант, ассистент, доцент. 1982—1983 йилларда — Рим (Италия) университетида илмий амалиётчи. 1984—1995 йилларда — Ўзбекистон Республикаси ФА кибернетика институтининг ходими: кичик илмий ходим (1984—1985), катта илмий ходим (1985—1986), етакчи илмий ходим (1986—1991), лаборатория мудири (1991—1995).

1995—1998 йилларда — Тошкент давлат авиация институти, илмий ишлар бўйича проректор, 1998—2004 йилларда эса — Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси давлат акциядорлик жамияти, илмий техника бюросининг бошлиғи. 2004—2008 йилларда — Тошкент давлат авиация институти, илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича проректор вазифасини бажарувчи. 2008—2009 йилларда — ТошДТУ “Учиш аппаратларининг аэродинамикаси ва парвоз синовлари” кафедрасининг мудири. Кейинчалик 2009—2010 йилларда — ТошДТУ “Учиш аппаратларини лойиҳалаш” кафедрасининг профессори.

2010—2014 йилларда — TошДТУ “Авиасозлик” кафедрасининг профессори. 2014—2016 йилларда — TошДТУ “Авиасозлик ва ҳаво кемаларидан техник фойдаланиш” кафедрасининг профессори. 2016 йилдан ҳозирги вақтгача — TошДТУ “Аэронавигация тизимлари” кафедрасининг профессори бўлади

1977 йилда техника фанлари номзоди даражасига сазовор бўлди. Н.Е.Жуковский номидаги Харьков авиация институтидаги ихтисослашган Илмий кенгашда «Самолётлар ясси шаклли синч узелларининг технологик жараёнларини ва жиҳозларини моделлаштириш ва ишлаб чикиш» мавзуида 05.07.04 - Учиш аппаратлар ва двигателларни ишлаб чиқариш технологияси ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини 1977 йилда ҳимоя қилди.

1991 йилда техника фанлари доктори даражасига сазовор бўлди. Украина Фанлар академиясининг В.М.Глушков номидаги Кибернетика институти қошидаги Д.016.45.03 ихтисослашган илмий кенгашда “Эпчил ишлаб чиқариш тизимларининг бошқариладиган объектлар тузилмасини синтез қилиш моделлари ва услубларининг таҳлили ва ишланмаси” мавзуида 05.13.06 - Бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимлари ихтисослиги бўйича докторлик диссертациясини 14.11.1991 йилда ҳимоя қилди. Диплом 2004 йилда Ўзбекистоннинг талабига мувофик нострификация қилинди.

1992 йилда «Автоматлаштирилган бошкарув тизимлари» мутахассислик бўйича профессор унвонига эга бўлди. 2011 йилда «Технологик жараёнлар ва ишлаб чикаришларни автоматлаштириш ва бошкариш» мутахассислиги бўйича профессор илмий унвонига сазовор бўлди.

Илмий фаолият даврида 11 та фан номзоди ва 2 та фан доктори тайёрлади. Шогирдларнинг бири 1997 йилда Узбекистон Республикаси Президенти стипендиясига сазовор булди. 160 зиёд илмий ишларни нашр қилди, шу жумладан 2 монография ва Миллий Энциклопедияда 14 мақола чоп этилди.

2007—2013 йиллар давомида 4 та Европа халкаро илмий-таълим лойиҳаларининг раҳбари бўлди. Натижалар юзасидан ўқув лабораториялари яратилди.

Расмлар галереяси