Шамшаров Йўлдош 

Таваллуд топган сана: 1907 йил

Вафот этган сана: 1987 йил

Туғилган жой:Навойи вилояти

Йўналишлар: Ёзувчилар

5153

Таржимаи ҳол

Моҳир журналист ва носир Йўлдош Шамшаровнинг адабий фаолияти асосан 30 йиллардан бошланган бўлиб, дастлаб очеркнавис сифатида танилади. Сўнг ҳикоянавис, публицист, қолаверса, романнавис сифатида кенг китобхонлар оммаси эътиборини қозонган. Унинг очерк ва ҳикояларидан таркиб топган тўпламлари меҳнаткаш ва бунёдкор халқимизнинг орзу-армонлари ифодаси сифатида маълумдир.
Йўлдош Шамшаров романнавис сифатида ҳам қалам тебратган.
Моҳир журналист ва носир Йўлдош Шамшаров 1907 йилда Наманган вилояти Чуст туманига қарашли Олмос қишлоғида таваллуд топган. Аввал эски мактабда, сўнгра янги мактабда ҳамда қисқа педагогик курсларда таълим олган.
20 йилларнинг ўрталаридан бошлаб ёшлар ташкилотларида раҳбар ва ташкилотчи сифатида фаолият кўрсатган. 1933 йилда Фарғона давлат институти (ҳозирги университет) қошидаги тил ва адабиёт факультетини тамомлаган. Худди шу даврдан бошлаб унинг Тошкентдаги ижодий фаолияти бошланган.
Аввал “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Туркистон”) газетасида масъул котиб, сўнг эса “Ленин учқуни” (ҳозирги “Тонг юлдузи”) газетасининг масъул муҳаррири вазифасида ишлаган. Маълум муддат Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасида нашр ишлари бўйича бўлим бошлиғи, “Қизил Ўзбекистон” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасида масъул котиб вазифаларини ишлаган.
Адиб 1987 йилда вафот этган.
Унинг очерк ва ҳикояларидан таркиб топган “Орзигул”, “Жасорат йўли”, “Инсон қалби”, “Ғурумсаройликлар”, “Пахта манбаи”, “Машҳурлик” ва “Дарё” каби тўпламлари меҳнаткаш ва бунёдкор халқимизнинг орзу-армонлари ифодаси сифатида маълумдир. Йўлдош Шамшаров романнавис сифатида ҳам қалам тебратган. Унинг “Чироқ” (1973) романи Йўлдош Охунбобоев ҳаётига бағишланган.
Адиб моҳир таржимон сифатида самарали фаолият кўрсатган. Хусусан, И.Тургеневнинг “Арафа”, “Дворянлар уяси”, “Муму”, Д.Дефонинг “Робинзон Крузо” ҳамда Г.Николаеванинг “Ўрим” каби романларини ўзбек тилига таржима қилган.
Йўлдош Шамшаров ўзбек адабиёти олдидаги хизматлари учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”, “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” фахрий унвонларига сазовор бўлган.

 

Расмлар галереяси