Таржимаи ҳол
Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти (1947 – 1952-йй.) Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1943-й.). Физика-математика фанлари доктори, математик-олим, Меҳнат Ўаҳрамони (1990-й.), Ўзбекистон Фанлар академияси асосчиларидан бири, фан ва таълим фаолларидан бири, жамоат арбоби.
1915-йил 4-сентябрда Андижон вилоятининг Шаҳрихон қишлоғида таваллуд топган.
Беруний номидаги ЎзССР Давлат мукофоти лауреати (1967-й.) Ўрта Осиё давлат университетини тамомлаган (ЎОДУ, 1936-й., ҳозирги ЎзМУ). Меҳнат фаолияти давомида ЎОДУда ассистент, доцент, кафедра мудири, ЎОДУ ва ТошДУ ректори, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти ва президенти, ЎзССР олий ва ўрта махсус таълим вазири, ЎзР ФА президенти маслаҳатчиси бўлиб ва Ўзбекистондаги бошқа масъулиятли бошқарув органлари лавозимларида ишлаган.
ЎЗССРда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1960-й.).
Фан ва техника соҳасида СССР Давлат мукофоти лауреати (1948-й.).
170 дан ортиқ илмий иш, шунингдек 8 та монография муаллифи. 10 нафар фан доктори ва 50 нафар фан номзодини тайёрлаган.
1995- йил 18-декабрда вафот этган. Тошкент шаҳрида дафн этилган.
2002-йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган (вафотидан сўнг).