Салимова Шарифа

Таваллуд топган сана: 30 dekabr 1951 йил

Туғилган жой:Тошкент вилояти

Йўналишлар: Таржимонлар, Шоирлар

6905

Таржимаи ҳол

Шоира, адиба, публицист Шарифа Салимованинг илк шеърлари 60-йилларда пайдо бўлган. Шарифа Салимовага 1994 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган.

Шоира Шарифа Салимова 1951 йилнинг 30 декабрь санасида Тошкент вилоятининг Паркент туманида таваллуд топди. Шарифа Салимованинг отаси ўқимишли, адабиётни чуқур ҳис қиладиган, онаси эса заҳматкаш аёл, олтита фарзанднинг волидасидир.

Шарифа Салимова 1958 - 1968 йилларда мактабда ўқиб, туман газетаси «Суръат»да илк шеърлари билан қатнашди.

1969-1974 йилларда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини битиргач, Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттириш қўмитасининг «Ватандош» радиостанциясида фаолиятини бошлайди.

Шарифа Салимова 1987 йилгача радиода кичик муҳаррирликдан бўлим бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтди. 1989-1994 йилларда «Саодат» журнали ва «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида бўлим мудири бўлиб ишлади. Шу йилларда адибанинг жамиятнинг оғриқли муаммоларига бағишланган публицистик мақолалари эълон қилинади.

Шарифа Салимованинг илк шеърлари 60-йилларда пайдо бўлди, дастлабки шеърий гулдасталари 70-йилларнинг охири - 80-йилларда «Ҳаёт завқи» ва «Менинг баҳорим» номи билан чоп этилди. Шоира ижодида «Ҳизр булоғи» (1996) алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг 550 йиллигига бағишланган. Унда феодал тузум даври аёлларининг фожиали қисмати нақл қилинган. «Тонгга қасам» (2002) публицистик мақолалар тўпламида давримизнинг энг долзарб масалалари гўзал шоирона тил билан қаламга олинади.
Шарифа Салимовага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган (1994).

У ҳозирги кунда Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида масъул вазифада ишламоқда. У рус, қозоқ, қирғиз шоираларидан таржималар қилиш билан бир қаторда, исломшунос немис шоири Ҳадаятуллоҳ Ҳюбш шеърларини ҳам таржима қилиб, «Оҳ, атиргул» номи билан нашрга тайёрлаган.

Расмлар галереяси