Саид Аҳмад

Таваллуд топган сана: 1920 йил

Вафот этган сана: 5 dekabr 2007 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ёзувчилар

81336

Таржимаи ҳол

Саид Аҳмад – насрнафис ва драматург, ўзбек адабиётида кичик наср – ҳикоя устаси сифатида танилган. Унинг кўплаб юқори бадиий маҳорат ила ёзилган новелла ва ҳажвий ҳикоялари миллий адабиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшди. Мислсиз хизматлари учун Саид Аҳмад “Буюк хизматлари учун” ва “Дўстлик” орденлари ҳамда “Ўзбекистон қаҳрамони”, “Ўзбекистон халқ ёзувчиси”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” шарафли унвонларига сазовор бўлган.

Саид Аҳмад 1920 йил Тошкентда ишчилар оиласида туғилган. У меҳнат фаолиятини барвақт бошлаган. 30-йил бошларидаёқ ёш журналист ва ижодкор сифатида қишлоқ хўжалиги коллективлашувида ва аҳолининг саводсизлигига барҳам беришда фаол иштирок этган. Катта халқ қурилишларида мухбир бўлиб ишлаган.

30-йил бошлари, 40-йил охирларида “Қизил Ўзбекистон” газетасининг саҳифаларида, “Муштум” ва “Шарқ юлдузи” журналларида ўзининг очерк ва ҳикояларини чоп этади, радиода ҳам фаол ишлайди.

30-йил охирларидан Саид Аҳмад бадиий наср жанрида самарали ижод қилади, унинг биринчи ҳикоялар тўплами “Тортиқ” 1940 йил нашр этилган. “Жимжитлик” романида турғунлик даври иллатлари фош этилади. 40-йиллар унинг “Эр юрак” (1942), “Фарғона ҳикоялари” (1948), “Муҳаббат” (1949) каби тўпламлари нашр этилган.

50-йиллар боши, 60-йиллар охирида Саид Аҳмаднинг ижоди янада юқорироқ бадиий даражага кўтарилади. У ўнлаб лирик ва ҳажвий ҳикоялар яратиб, ўзбек адабиётининг ҳикоя жанри ривожида муайян ўринга эга бўлган. Бу йиллар Саид Аҳмад ижодида янги мавзу алоҳида эътиборга лойиқ – бу Марказий Фарғонанинг бўз ерларини ўзлаштирувчилар ҳаётининг акс этиш мавзусидир. Бу ҳикоялар “Чўл бургути”, “Чўл шамоллари” ва “Тунлар ва чўллар” каби тўпламлардан жой олган бўлиб, бизнинг кўпмиллатли адабиётимиздаги “қишлоқ насри”нинг ўзига хос тимсоллари ҳисобланади.

Саид Аҳмад ўзини насрнинг йирик жанрларида ҳам синаб кўрган. У “Ҳукм” қиссасини ёзган. Шунингдек, ўзбек насрида нисбатан суст ривожланган детектив жанри асосидаги “Суд” қиссасини яратиб, унда ахлоқий-тарбиявий муаммоларни илгари кўтаради. Ва, ниҳоят, “Уфқ” трилогиясини ёзади. Ушбу трилогия ёзувчи ижодида алоҳида ўрин тутуди — замонавий ўзбек насридаги йирик ҳодиса.

Саид Аҳмад ушбу романлар устида 15 йил меҳнат қилган. Улар ёзувчининг бутун ҳаёт йўлини эгаллаб олган – урушдан олдинги, уруш давридаги ва урушдан кейинги йилларни. Роман асосида чин тарихий воқеалар ётади – Катта Фарғона каналининг қурилиши ва Марказий Фарғона каналининг эгалланиши. Ушбу тарихий ҳодисалар асосида ёзувчи халқнинг маънавий дунёсини очиб, қадимдан уларга ҳос меҳнаткашликни, тўғрисўзлик, жасорат – халқаро иттифоқдошлик ва жамоавийликни кўрсатиб беради – булар эса инсон қалбига хос олижаноб ва ҳиммат манбалари саналади.

“Уфқ” ўзбек ва рус тилларида кўпкарра нашр этилган, қардош халқларга бир неча бор таржима қилинган. Китобхонлар орасида шубҳасиз, шуҳрат қозонган мазкур трилогия учун муаллиф 1978 йил Ҳамза номидаги Ўзбек ССРнинг Давлат мукофотига сазовор бўлган. Саид Аҳмад драматургия ва кинодраматургия соҳаларида ҳам самарали ижод қилади. Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғалони” комедиясининг шуҳрати жуда баланд бўлган. Ушбу комедия спектакли ҳануз Ўзбекистон ва қардош халқларнинг театр саҳналарида намойиш этилади.

Сўнгги йиллар Саид Аҳмад ўзи яқиндан таниган ва билган ёзувчилар ҳақида ёдномалар ёзган. Унинг Ғофур Ғулом, Абдулла Қодирий ва Саида Зуннуновалар ҳақидаги хотиралари “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилган. Саид Аҳмад “Ўзбек ССР халқ артисти” унвонига лойиқ топилган, “Халқлар дўстлиги” ордени ва СССР медаллари, Ўзбек ССР Олий Кенгаш Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

Истиқлол йиллари кейинги мукофотлар билан мукофотланган: “Дўстлик” ордени (1995), “Буюк хизматлари учун” ордени (1990). Аммо унинг хизматлари учун энг олий мукофот 1999 йил 25 августдаги “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони бўлган.

Саид Аҳмаднинг рафиқаси – Саида Зуннунова. 2013 йил 10 июнь куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Миллий боғида Саид Аҳмад ҳамда Саида Зуннуноваларнинг ҳайкаллари ўрнатилган.

Видео галерея

Расмлар галереяси