Собир Ўнар

Таваллуд топган сана: 25 Феврал 1964 йил

Вафот этган сана: 18 dekabr 2022 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

6335

Таржимаи ҳол

Собир Ўнар 1964 йилнинг 25 февралида Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Қувкалла қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

1986 йилдан бошлаб “Ёшлик” журналида адабий ходим сифатида фаолиятини бошлаб, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир вазифаларида ишлаб келган.

 

Собир Ўнар асарлари республика нашриётларида 1984 йилдан буён чоп этиб келинади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Давлат мукофоти лауреати. “Орзулар билан бурканган қишлоқ” (1989), “Узоқ далалар ортида” (1990), “Чамбилбелнинг ойдаласи” (2006), “Бибисора” (2011) китоблар муаллифи.

 

1993 йил Давлат мукофотига лойиқ топилган.

 

Яқин кунларда “Абадий ёшлик”, “Ўғрилар” каби асарлари нашрдан чиққан.

 

“Ёшлик” журналининг бош муҳаррири.

Расмлар галереяси