Ртвеладзе Эдвард Васильевич

Таваллуд топган сана: 14 may 1942 йил

Туғилган жой:Грузия

Йўналишлар: Археологлар, Тарихчилар

1847

Таржимаи ҳол

Ртвеладзе Эдвард Васильевич — археолог олим. Ўзбекистон ФА академик (1995), тарих фанлари доктори (1989), профессор (1992). 1942 йил Грузиянинг Боржоми шаҳрида туғилган. 1967 йил Тошкент давлат университетини тарихчи-археолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Унинг исми Ўзбекистонда фанга садоқат рамзи бўлиб қолган. Жаҳонга машҳур бўлган академиклар Е. Массон ва Г. Пугаченковларнинг шогирди, ўзи ҳам дунёга танилган. Кўплаб рисолалар муаллифи, спартанча феъл-атворли, зоҳидий ҳаёт тарзига эга, дунёни нафис рангларда кўрувчи ва ёрқин тасаввурга эга инсон.

У қадимий карвон йўли бўлмиш Буюк Ипак йўлидан юрган – Шарқдан Ғарбга томон ёки Ғарбдан Шарқ томон Александр Македонский қўшинининг буюк Арасту саркардага йўлбошчилик қилган излари бўйлаб.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсий масалалар қўмитаси аъзоси.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъацҳунослик институти бўлим бошлиғи.

1967 йилдан 1969 йилгача Ўзбекистон Фанлар академиясининг Санъатшунослик институтида лаборант, кичик илмий ходим. 1970-1973 йиллар Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтида ўқитувчи. 1973-1976 йилларда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Санъацҳунослик институтида кичик илмий ходим. 1976 йилдан 1985 йилгача – Ўзбекистон Бадиий академияси Санъатшунослик институтининг катта илмий ходими. 1985 йилдан 2009 йилгача – Ўзбекистон Бадиий академияси Санъатшунослик институтида бўлим бошлиғи.

1985 йил Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти, 2001 йил “Буюк хизматлари учун”, 2003 йил Меҳнат Шуҳрати ва 2017 йил “Ел-юрт ҳурмати” орденлари билан тақдирланган.

Видео галерея

Расмлар галереяси