Ризаева Юлдуз Акрамовна

Таваллуд топган сана: 1926 йил

Туғилган жой:Фарғона

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар

8192

Таржимаи ҳол

Ризаева Юлдуз Акрамовна 1926 йил Фарғонада туғилган. Ўрта мактабни тугатиб, Тошкент студияси қошидаги киноактёрлар мактабига ўқишга киради.

1946 йил ўқишни тамомлаб, студияга актриси бўлиб ишга киради. Таҳсилни давом эттириб, А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтининг театршунослик факультетини битиради (1953). Сценарий бўлимида муҳаррир, 1960 йилдан “Ўзбекфильм” киностудиясида дубляж гуруҳи муҳаррири сифатида фаолият юритади.

Юлдуз Ризаева кинода бир қатор намунавий роллар ижро этган – Зуҳра (“Тоҳир ва Зуҳра”, 1945, режиссёр Наби Раҳимов), Зулфия (“Насриддин саргузаштлари”), Дилбар (“Фарғона қизи”), Комила (“Опа-сингил Раҳмоновлар”) ва бошқалар. Ўзбек тилидаги кўплаб фильмлар дубляжларида, бадиий фильмларнинг монтаж саҳифалари таржимасида иштирок этган.

Туман ва Тошкент шаҳар Совет халқ депутатлигига бир неча бор сайланган. “Фидокорона меҳнатлари учун” медали, “СССР кинематографияси аълочиси” нишони билан мукофотланган. Ўзбек СССРда хизмат кўрсатганн артист.

1998 йил “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

Расмлар галереяси