Раззоқ Абдурашид

Таваллуд топган сана: 4 yanvar 1936 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ёзувчилар

4171

Таржимаи ҳол

Раззоқ Абдурашиднинг ҳаёт йўли ўз тенгдошлари ҳаёт йўлидан унча фарқ қилмайди. Раззоқ Абдурашид ҳам бошқа шоирлар каби Ватан, муҳаббат мавзуларида шеърлар ёзди. Инсоннинг мураккаб туйғуларини, руҳиятини куйлади. Унинг таржимон сифатидаги фаолияти ҳам диққатга сазовор. Раззоқ Абдурашид Пушкин, Н.Ҳикмат, Расул Ризо, Р.Ҳамзатов, Муса Жалил шеърларини, Самад Вурғун, Егор Исаев достонларини ўзбек тилига таржима қилди.

 

 

Раззоқ Абдурашид 1935 йилнинг ёзида (расмий ҳужжатларда 1936 йил 4 январь) Тошкентнинг Кўкча даҳасидаги Шофайизқулоқ маҳалласида таваллуд топди.

Отаси Абдумажид Абдурашид ўғли ўзига тўқ савдогарнинг ўғли бўлиб, 20-йилларда савдо иши билан шуғулланган. Дўкони тортиб олингач, колхозга ишга кирган. Саводли, араб, лотин, кирилл алифболарида ўқиш, ёзишни билган.
Онаси Нуриниса Исроилбой қизи уй бекаси эди. Эски мактабда ўқиган, ўзига яраша саводи бор эди. Машраб, Яссавий, Фузулий ғазалларини ёд ўқирди.

Раззоқ Абдурашид 1953 йилда ўрта мактабни битириб, Тошкент Давлат университетининг филология факультетига ўқишга кирди. 1958 йилда университетни битириб, «Гулхан» журналига адабий ходим сифатида ишга қабул қилинди.

Раззоқ Абдурашид 60 йилдан бошлаб ижодий ва ижтимоий фаолияти бошланди. Вақтли матбуотда бирин-кетин шеърлари эълон қилинди. 1962 йилда эса биринчи китоби - «Йўл бошида» чоп этилди. Бу китобга кирган шеърларини саралашда устози, шоир Шуҳратнинг хизмати катта бўлганини муаллиф ҳурмат ва эҳтиром билан қайд этади. Шундан бери ўттиз беш йилдан ортиқ вақт ўтди.

Бу даврда шоирнинг «Кафтимда олам», «Кайфият», «Бодом гули», «Мусаффо осмон», «Ёруғлик», «Эҳтирос», «Оталар чироғи», «Йўл ўртаси» каби 20 га яқин китоблари нашр этилди. У «Қуёшга қўл кўтарган», «Тошфарёд», «Юлдузлар хаёли», «Умрдан лавҳалар», «Тириклар» каби достонлар яратди.

Расмлар галереяси