Расулов Абдуғафур

Таваллуд топган сана: 1 iyul 1937 йил

Вафот этган сана: 17 sentyabr 2014 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Адабиётшунослар, Ёзувчилар

10617

Таржимаи ҳол

Абдуғафур Расулов – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг ўзбек филологияси факультети профессори, филология фанлари доктори, Ўзбекистонда химат кўрсатган арбоб.

Абдуғафур Расулов 1937 йил 1 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 1970 йиа доцент илмий унвонини олган. 1970-1971 йиллар ТошДУ талабалар ва аспирантлар касаба уюшмаси раиси бўлган. 1979 йил Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинган. 1996-1998 йиллар ЎзМУнинг Ўзбек филологияси факультети декани. 2002 йил “Ҳозирги ўзбек танқидчилигида талқин ва таҳлил муаммоси” мавзусида илмий ишни ёқлаб, филология фанлари доктори илмий даражасини олган.

2003 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвонига сазовор бўлган. 2004 йил профессор илмий унвонини олган ва 2004 йилдан ЎзМУнинг Ўзбек филологияси факультети “Жаҳон адабиёти ва назария” кафедраси профессори ҳисобланган.

Абдуғафур Расулов — садоқатли ва эътиқодли шогирд. Танқидчиликда чуқур билим ва истеъдоди, ҳалол ва тўғрисўзлиги билан устозининг ишончини оқлаган олим. У ўз касбининг танқидчиликнинг жонкуяри сифатида шаклланди. 1985 йил чоп этилган “Танқидчилик уфқлари” китобидан тортиб "Илми ғарибани кўмсаб" (1998) номли рисоласигача бўлган изланишларида танқидчилигимизни ўзининг чуқур илмий ўзанига буриш ҳаракати яққол сезилади. Шарқ адабиётшунослигидаги талқин илми ҳақида фикр юритиб, танқидчиликда янгича ёндашувларнинг шаклланиши зарурият эканлигини илмий асослаб беради. Бу илмий фикрлар янада сайқалланиб, бойитилиб, жаҳон адабиётшунослигидаги илғор назарий қарашлар ва тушунчалар билан қўшилиб олимнинг “Ҳозирги ўзбек танқидчилигида таҳлил ва талқин муаммоси” (2002) номли докторлик тадқиқотида ўзининг мантиқий якунини топди: Абдуғафур Расулов танқид назариётчиси сифатида эътироф этилди. Ниҳоят, 2006 йилда домланинг "Танқид, талқин, баҳолаш" номли китоби нашрдан чиққан.

Алоҳида асарлари ва муҳаррирлигида нашр қилинган китоблар:

1. Ўзбекистон комсомоли мукофоти лауреатлари -Т.: “Ёш гвардия”

нашриёти, 1977 (Л.Қаюмов ва М.Олимов билан ҳаммуаллифликда).

2. Янги замон - янги қаҳрамон. -Т.: Ғафур Ғулом номли Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978.

3. Озод Шарафиддинов. Адабий портрет. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.

4. Ўзбек прозасининг камоли. -Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 1981.

5. Танқидчилик уфқлари. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва

санъат нашриёти, 1985.

6. Олим ва таржимон. Адабий портрет. -Т.: Ғафур Ғулом номидаги

Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985.

7. Ўзбек адабий танқидчилиги. -Т.: “Ўқитувчи” нашриёти, 1990. (Н.Худойберганов билан ҳаммуаллифликда).

8. Раҳматилла Иноғомов (библиографик кўрсаткич, муҳаррир). -Т.: 1996.

9. Университет таълими учун ўзбек филологияси мутахассислиги

бўйича ўқув дастурлар (масъул муҳаррир). -Т.: “Университет” нашриёти, 1997.

10. Ўзбек адабиётини ўқитишнинг долзарб муаммолари (масъул муҳаррир) -Т.: “Университет” нашриёти, 1997.

11. Илми ғарибани қўмсаб. Рисола -Т.: “Маънавият” нашриёти, 1998.

12. Истеъдод ва эътиқод. Адабий портрет. -Т.: “Шарқ” НМК, 2000.

13. Ардоқли адиб. Адабий портрет. -Т.: “Шарқ” НМК, 2001.

14. Абдулазиз Муҳаммадкаримов. Тошкентнома. 1-китоб. -Т.: “Мовароуннаҳр” нашриёти, 2004 (масъул муҳаррир).

15. Баҳодир Карим. Янгиланиш соғинчи. -Т.: “Адабиёт жамғармаси” нашриёти, 2004 (масъул муҳаррир).

16. Озод Шарафиддинов. Довондаги ўйлар. -Т.: “Маънавият” нашриёти, 2004 (масъул муҳаррир).

17. Озод Шарафиддинов. Библиографик кўрсаткич. -Т.: “Университет” нашриёти, 2005 (масъул муҳаррир).

18. Рустам Шарипов. Жадид адабиётида янгиланиш, ислоҳот ва мустақиллик учун кураш. -Т.: 2005 (масъул муҳаррир).

19. Танқид, талқин, баҳолаш. Монография. -Т.: “Фан” нашриёти, 2006.

20. Шарафли Шарафидциновлар. Портретлар. -Т.: “Маънавият” нашриёти, 2006.

Видео галерея

Расмлар галереяси