Раҳмонов Дарвишбек Ўринбоевич

Таваллуд топган сана: 1952 йил

Туғилган жой:Ўш

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар

4473

Таржимаи ҳол

Раҳмонов Дарвишбек Ўринбоевич – Ўзбекистон цирк санъати арбоби, “Қалдирғоч” намунали цирк труппасининг бадиий раҳбари.

Дарвишбек Раҳмонов 1952 йил Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келган. 1981 йил Тошкент эстрада-цирк санъати студиясини аъло баҳолар билан тамомлаган. Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Қалдирғоч” намунали цирк труппасининг бадиий раҳбари ва ташкилотчиси ҳисобланади. “Қалдирғоч” цирк труппаси бевосита унинг раҳбарлигида бутуниттифоқ танловларида Ленин комсомоли совриндори бўлиб келган, Pеспублика танловларида 4 марта биринчи ўринни, 2 марта иккинчи ўринни қўлга киритиб келган.

Раҳмонов — бир қанча оргинал цирк саҳналарини яратувчиси, у етишиб чиқарган 10 дан ортиқ шогирдлари кўпгина дунё мамлакатлари циркларида ишлаб келмоқда. Улар орасида кучли полвонларни айтиб ўтиш даркор. “Қалдирғоч” труппаси чиқишини Ўзбекистон телевидениесининг ўнлаб эшиттиришларида намойиш этилган.

Санъат ва маданят ривожига қўшган ҳиссаси юксак баҳоланиб Дарвишбек Раҳмонов 2002 йил 26 август Ўзбекистон Республикаси президенти Фармонига кўра, “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Дарвишбек Раҳмонов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвонига сазовор бўлди. 

 

Расмлар галереяси