Раҳматуллаев Шавкат

Таваллуд топган сана: 15 mart 1926 йил

Вафот этган сана: 26 iyun 2015 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Филологлар

9336

Таржимаи ҳол

Шавкат Раҳматуллаев 1926 йил 15 март Тошкент шаҳрида дунёга келади. У 1947 йил Ўрта Осиё давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети) тамомлаган.

1952 йил номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди, 1966 йил эса докторлик ишини ўз ниҳоясига етказди. Олим фразеология, лексикология, морфология, орфография ва лексикография муаммолари билан шуғулланиб келган.

200 дан ортиқ илмий-услубий қўлланмалар муаллифи. 1968 йил олим Умумий тилшунослик (бугунги кунда Тил назарияси ва амалиёти кафедраси деб номланади) кафедрасининг ташкил топишида жонбозлик кўрсатган. 

Шавкат Раҳматуллаевнинг тилшунослик илми тараққиётидаги салмоқли фаолияти, меҳнати ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланди. Устоз 1990 йилда «Меҳнат фахрийси» медали билан мукофотланди. Шу йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ маорифи ходими» фахрий унвонига сазовор бўлди. 1996 йилда ТошДУнинг «Юксак хизматлари учун» нишони билан тақдирланди.

Заҳматкаш олим Шавкат Раҳматуллаев Республика Президентининг 2005 йил 24 август фармонига асосан «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Бу олимнинг машаққатли меҳнатига берилган энг юксак баҳодир. Бундан ташқари, халқаро конференцияларда ва симпозиумларда бир неча бор иштирок этган.

Профессор Ш.Раҳматуллаев 2015 йил 26 июнда вафот этган.

Расмлар галереяси