Раҳматова Фароғат

Таваллуд топган сана: 25 may 1926 йил

Вафот этган сана: 2014 йил

Туғилган жой:Қашқадарьё

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар, Қўшиқчилар

8794

Таржимаи ҳол

Қарши шаҳрида туғилган. Отаси косиб бўлган.

1942 йил Қашқадарё вилояти пахтачиларининг унумдор ҳосил йиғимидан сўнг, Ўзбекистон Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Усмон Юсуповнинг фармони билан, Қарши шаҳрида қишлоқ-хўжалиги ишлаб чиқарилиши илғор ишларинининг орасида Қурултой ўтказилиши борасида қарори қабул қилинади. Республиканинг хизмат кўрсатган ва машҳур артистлари орасида ўн олти яшарли қиз – маҳаллий ташаббускор жамоа аъзоси Фароғат Раҳматова ҳам бўлган. Кучли овоз соҳибаси, ёш ижрочи мақом усулубида эски ўзбек қўшиқларини куйлаб, Қурултой томошабинларининг завқига сазовор бўлган. Унга биринчи чиқишининг ўзида СССР халқ артисти Халима Носирова, Ўзбекистон халқ артисти Қори Ёқубовлар эътибор қаратишган. Усмон Юсуповнинг шахсан ўзи маҳаллий раҳбарларга ёш қўшиқчини республиканинг пойтахт театрларидан бирига юбориш ҳақида кўрсатма беради. Ёш истеъдодли актриса ўз фаолиятини Тошкент вилоятининг Янгийўл театрида бошлайди.

Профессор. Узоқ йиллар мобайнида Маннон уйғур номидаги театр институтида мақом хонандачилигидан дарс берган.

Унинг бутун ижодий фаолияти Маннон Уйғур номидаги мусиқа театрига бағишланган, у ушбу театрда 80 ёшигача бош маслаҳатчи лавозимида ишлаб, ёш иқтидор соҳибларининг оёққа туришида ёрдам берган.

Фароғат Раҳматованинг ижодий фаолияти республика раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланган. Ҳали 27 ёшга тўлмасданоқ, унга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти” унвони берилган (1953 й.), орадан 6 йил ўтгач, 1959 йил у Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида, 1996 йил у “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

 

Видео галерея

Расмлар галереяси