Рахимов Иброҳим Абдурахимович

Таваллуд топган сана: 15 oktabr 1916 йил

Вафот этган сана: 22 noyabr 2001 йил

Туғилган жой:Фарғона вилояти

Йўналишлар: Режиссёрлар, Адабиётшунослар, Ёзувчилар

7569

Таржимаи ҳол

Иброхим Рахим (ҳақиқий фамилияси Рахимов) — совет ўзбек ёзувчиси, жамоат арбоби. “Офарин” Ўзбекистон Давлат мукофоти “Йилнинг энг яхши журналисти” номинацияси лауреати (2001).

Иброхим Рахим 1916 йил 15 октябрь куни Фарғона вилояти, Қува тумани Сойкелди қишлоғида туғилган. У она қишлоғида катта бўлган ва колхозда ишлаган. 30 йиллар бошларида қишлоқ мактабида ўқитувчи бўлган ва Қува тумани болалар Коммунистик ташкилоти раиси бўлган. 1933 йил “Колхоз йўли” газетаси нашрийётида ишлаш учун Тошкентга кўчиб ўтади. Бадиий ижодини 1936 йил шеърлари, лавҳалар, очерклари билан бошлаган, шунингдек, “Колхоз йўли” пионерчиларнинг “Ленин учқуни”, комсомолчиларнинг “Ёш ленинчи” каби газеталари саҳифаларида илк нашрлари босиб чиқарила бошлади. Ўзининг илк достони “Баходир”ни И. Раҳим қўмондонлар курси кичик курсанти бўлган вақтларида ёзгар ва ушбу достони учун 1938 йил Ўзбекистоннинг энг яхши шоирлари иштирок этган Республика ёпиқ адабиётчилар танловида иккинчи ўринни қўлга киритган. Хизматни ўташ даври жанубий чегарада — Вильнюс, Жанубий чегара бўлмиш Арпачайда ёш адабиётчи “Чегарадан ўтган думсиз ит”, “Шовлани кавлаганда” каби ҳикоялар, ва “Бир юз беш кун ҳикояси” ҳужжатли қиссасини ёзган. 1939 йилдан эътиборан Бутун Россия большевиклар коммунистик партияси аъзоси.

1946 йил ўзбек радиоқўмитаси сиёсий эшиттириши бош муҳаррири бўлган ва 1947 йил Ўзбекистон Коммунистик партияси Маркази қўмитаси уни Бутун Россия большевиклар коммунистик партияси Марказий бошқармаси қошидаги Олий Партия мактабига ўқишга юборади. 1950 йилдан 1953 йил июнь ойигача “Қизил Ўзбекистон” газетаси тарғибот бўлими ўринбосари бўлиб ишлайди. 1953 йилдан 1961 йилга қадар “Қизил Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатади. 1954 йилдан 1962 йилгача Ўзбекистон Коммунистик партия Марказий қўмитаси номзоди ҳамда Ўзбекистон ССР Олий кенгаши депутати этиб сайланади. Ўзбекистон Республикаси журналистлар уюшмаси асосчиси, ушбу ташкилотга бир неча йил бошчилик қилган ва СССР журналистлар уюшмаси котиби бўлиб ишлаган. 1961 йилдан 1966 йилга қадар “Ўзбекфильм” киностудияси директори бўлиб ишлаган, шунингдек, ЎзССР Киноматография Давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари бўлган. И. Раҳимнинг директорлик даврида бир қатор бадиий фильмлар саҳна юзини кўрган, жумладан, “Ганг қизи” (1961), “Сен етим эмассан!” (1962), “Осиё устидаги бўрон” (1964), “Улуғбек юлдузи” (1964), “Оппоқ лайлаклар” (1966), “26-чида ўқ узманглар!” (1966), “Мулойимлик” (1966). С. Раҳим, шунингдек, 1967 йил “Ўзбекфильм” киностудиясида режиссёр Альберт Хачатурян томонидан ишланган қаҳрамонлик драмаси бўлмиш “Фарходнинг жасорати” фильми сценарий муаллифи ҳамдир.

И. Раҳим 2001 йил 22 ноябрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган ва Чиғатой қабристонига қўйилган.

Мукофотлари

 Иккита иккинчи даражалик ватан уруши ордени (1945, 1985)

 Қизил Юлдуз ордени (1945)

 Халқлар дўстлиги ордени (1976)

 Меҳнат Қизил Нишони ордени

 “Эл-юрт Ҳурмати” ордени (1998)

 “Меҳнат Шухрати”ордени(1996)

 “Жанговар ютуқлари учун” медали (1942)

 “Мустақиллик” медали (1992)

 “Шуҳрат” медали (1994)

 “Жасорат” медали (1994)

 1978 йил СССР Мудофаа Вазирлигининг “Қўмондонлик” исмлик соати билан мукофотланган.

Фахрий номлари

 Ўзбекистон ССР халқ ёзувчиси (1976)

 ЎзССР хизмаи кўрсатган санъат арбоби

 Хамза номидаги давлат Мукофоти лауреати (1983)

 “Офарин” Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (2001)

 СССР кинематографияси аълочиси (1965)

 49-армия ветерани

 65-армия ветерани

Расмлар галереяси