Пўлатов Темур Исхакович

Таваллуд топган сана: 22 iyul 1939 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Ёзувчилар

1117

Таржимаи ҳол

Темур Исхакович Пўлатов – таниқли ўзбек ва рус насрнафиси. Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати. Тожикистон халқ ёзувчиси. Важа Пшевал (Грузия), Саёт-Нова (Арманистон) адабиёт муокофотлари лауреати. М. А. Шолохов номидаги халқаро мукофот лауреати. Россия Президенти Б. Н. Ельцин фармони билан адабий фаолияти учун 1996 йил “Халқлар дўстлиги” ордени билан мукофотланган. 1998 йил Монарх уйи раҳбари князь А.Бугаев Тимур Пўлатовга графлик унвонини тақдим этади.

1939 йил Бухорода туғилган. Бухоро Педагогика институтини (1963), Москвадаги Олий сценарийчилар ва режиссёрлар курсини тамомлаган (1967). “Ўзбекфильм” киностудияси муҳаррири бўлиб ишлаган. Бир қатор бадиий фильмлар сценарийси муаллифи (Т. Пўлатовнинг “Қўмондоннинг қайтиши” номли қиссаси асосида, 1968 й., режиссёр Д. Салимов, “Бу келишган йигит”, 1972 й., режиссёр – Э. Хачатуров, “Ғойибнинг сўнгги саёҳатлари”, Т. Пўлатовнинг шу номли қиссаси асосида, 1991 й., режиссёр – Ф. Давлетшин ва бошқалар).

1968 йил Тимур Пўлатов СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлади. 1991 йил СССР Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби этиб сайланади. СССР Ёзувчилар уюшмаси 1992 йил Россия ва МДҲ мамлакатларининг Халқаро Ёзувчилар Уюшмалари Жамиятига ўзгартирилгач, Тимур Пўлатов собиқ СССР ҳудудидаги мазкур йирик ёзувчилик бирлашмасига Ижроия қўмитасининг биринчи котиби сифатида бошчилик қилади. 1994 йилдан эътиборан, 6 йил давомида Тимур Пўлатов Халқаро ёзувчилар уюшмалари жамоасига бошчилик қилади. Бу вақт давомида СССР парчаланиши билан, деярли йўқ бўлиб кетган ёзувчилар ижодий ташкилоти қайта тикланади. Россия ва МДҲ мамлакатлари Ёзувчилар уюшмаси ўртасида ижодий алоқалар ўрнатилади. Кўп йиллардан буён рус тилида биринчи мартта МДҲ мамлакатлари миллий ёзувчиларининг асарлари 200 га яқин шеърий ва насрий асарлар ҳажмида чоп этила бошлайди.

Россия ва МДҲ мамлакатлари ёзувчиларининг энг машҳур асарлари учун Борис Пастернак, А. Платонов, А. Навоий, У. Хайём, С. Вургун ва бошқаларнинг миллий мукофотлари жорий қилинди. МДҲ, Осиё ва Африка давлатлари ёзувчилари учун “Лотус” халқаро адабий мукофоти яратилди. 1998 йилдан буён китобхонларни рус тилида Ҳамдўстлик мамлакатлари ёзувчилари асарлари билан танишиб, адабий алоқалар ўрнатишда ёрдам берувчи, ўз саҳифаларида ёш ва иқтидорли ёзувчиларни, иқтидорли ёзувчиларни топувчи “Адабий Евроосиё” газетаси нашр этила бошлади. 90-йилларнинг бошларида тўхтатиб қўйилган халқаро адабий алоқалар кўплаб мамлакатлар билан қайта тикланди - Германия, Чехия, Словакия, Болгария, Хитой, Яқин Шарқ мамлакатлари.

2000 йил Тимур Пўлатов Халқаро ёзувчилар уюшмалари жамоаси раислигидан бош тортади. Шундан кейин ёзувчи анча йиллардан буён истаган адабий ижодга қайтади. Айни чоғда замонавийлик ҳақидаги роман устида иш олиб бормоқда.

1991 йилдан бугунги кунгача Тимур Пўлатов Москва шаҳрида истиқомат қилади. Уйланган. Фарзандлари ва набиралари бор.

Тимур Пўлатовнинг “Йўл ёқалаб юрма” номли биринчи қиссаси 1964 йил нашр қилинган. Шунингдек, унинг бошқа асарлари ҳам кенг шуҳрат қозонган, жумладан:

• “Бўлак манзилгоҳлар”
• “Ғойибнинг иккинчи сафари”
• “Кунда-шунда”
• “Соқчи минораси”
• “Бухоро хонадонининг кечмишлари” трилогияси

Энг катта шуҳрат ва ҳурмат қозонган романи “Тарозий тошбақаси” – инсон руҳиятининг шижоати ва юксак ақл-заковатини намоён этувчи катта тажрибага журъат этган ўрта асрлар бухоролик олимининг ҳаёти ва ажойиб саргузашталари ҳақида.

“Сузаётган Евроосиё” – фантастика ва воқеъилик, афсона ва сатира, тарих ва замонавийликнинг ажойиб уйғунлашуви. Роман воқеалари катта ўрта аср шаҳрида, фожиага тўла кунларда навбатдаги ер қимирлашини кутиш билан ўтади.

Тимур Пўлатовнинг бир қатор асарлари тақиқиланган матнлар туфайли муаллифнинг она Ватани Ўзбекистон юзини кўрмаган. Россияда эса асарлар ёзилганидан бир неча йиллар ўтиб чоп этилган.

Тимур Пўлатовнинг романлари, қиссалари ва ҳикоялари араб, урду, форс, ҳинд, инглиз ва бошқа тилларга таржима қилинган. Венгрия, Чехословакия, Болгария, Польша, Германия, Швеция, Финляндия ва бошқа давлатларда нашр этилган. АҚШ, Италия, Германияда рисолалари чоп этилиб, Тимур Пўлатов ижоди асосида диссертациялар ёқланган.

1996 йил “Замонавий ёзувчи” нашриётида Тимур Пўлатовнинг уч томлик сара асарлари чоп этилган. 1999 йил шу нашриётнинг ўзида Тимур Пўлатовнинг публицистик мақолалари, Россия, Қозоғистон, Грузия, Арманистон, Чеченистон Республикаси, Озарбайжоннинг ёзувчилари ва адабиётшунослар у ҳақда билдирган фикрлари, шунингдек, хориж ОАВларининг фикрларини ўз ичига олган тўртинчи томи нашр этилган. Хусусан, германиялик тадқиқотчи Б. Фучснинг “Т. Пўлатовнинг асарларида инсон, жамият ва дин” номли йирик рисоласи. Тимур Пўлатов ижоди ҳақидаги сўнгги энг машҳур намуналаридан бири, 2005 йил чиққан Э. Ф. Шафранскийнинг “Тимур Пўлатов  насрининг афсона-шеърияти: Дунёнинг миллий тасвирлари”.

Расмлар галереяси