Галина Анатольевна Пугаченкова

Таваллуд топган сана: 7 Феврал 1915 йил

Вафот этган сана: 18 Феврал 2007 йил

Туғилган жой:Россия империяси

Йўналишлар: Археологлар

6675

Таржимаи ҳол

Галина Анатольевна Пугаченкова — таниқли археолог ва санъатшунос, Ўзбекистон фанлар Академияси академиги, археолог Михаил Евгеньевич Массоннинг рафиқаси саналади.

Галина Анатольевна Пугаченкова 7 февраль 1915 йил Верн шаҳрида туғилган.

1930 йили мактабни тамомлагач, Тошкентдаги Ўрта Осиё индустриал институти, архитектура бўлимининг “архитектор” мутахассислиги бўйича ўқишга кирди. 1937 йил институтни тамомлагач, Г.А.Пугаченкова аспирантурада ўқишини давом эттирди, Орта Осиё архитектураси тарихи бўйича 1938 йилдан 1941 йилгача ўқишини давом эттирди. 1941 йил у архитектура бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1942-1960 йилларда САДУ археология тарихи кафедрасида, доцент лавозимида фаолият юритди. 1958-1960 йилларда Ҳамза номидаги санъатшунослик институтига катта илмий ходим бўлиб ишлайди, 1960 йилда Ҳамза номидаги санъатшунослик институти санъат ва архитектура бўлими мудираси сифатида фаолият юритди.

XX асрнинг 40-йиллари бошларида Галина Анатольевна Ўзбекистон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида археологик қазиш ишларида фаол иштирок этди. 1946-1961 йилларида у Жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедициясининг VII-қатор (ЖТАКЭ) бошлиғи бўлди. Экспедиция якунига кўра, Қадимги Бақтрия, Парфия қироллиги, Далварзинтепа ва Кампиртепа харобалари даврида, меъморий иншоотлари бўйича ҳамкасблари билан илмий асар нашр этилди.

1959 йили Пугаченкова “Қулчилик ва феодализм даврида Жанубий Туркманистонда архитектуранинг ривожланиш йўли” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1959-1984 йилларда Галина Пугаченко Ўзбек санъатшунослиги экспедициясининг илмий раҳбари ва бошлиғи бўлди.1962 йил у профессор унвонига эга бўлди. 1968 йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига мухбир аъзоси, 1984 йили ЎзРФА ҳақиқий аъзоси (академик) бўлди.

1983 йилдан “Совет Ўзбекистони” журналининг таҳрир ҳайъати аъзоси ҳисобланади.

Галина Анатольевна Пугаченкова 2007 йил 18 февралда Тошкентда вафот этган ва Дўмбирабод мозорига, таниқли археолог академик Михаил Массон ёнига дафн этилган.

Мукофот ва унвонлари

  • 1964 йил — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби унвонига сазовор бўлди.
  • 1975 йил — Меҳнат Қизил Нишони ордени билан мукофотланди.
  • 1984 йил — Меҳнат Қаҳрамон медалига сазовор бўлди.
  • 1992 йил — Беруний номидаги давлат мукофотини олди.
  • 1993 йил —Ўзбекистон бадиий академияси академиги этиб тайинланди.
  • 2000 йил —Ўзбекистон бадиий академияси Олтин медалига сазовор бўлди.

“Ўзбекистон санъати” монографияси муаллифи саналиб, археология дарслиги бўлиб, бир қатор Ўрта Осиё мамлакатлари ОТМларига мўлжалланган.

Унинг раҳбарлиги остидаги мутахассислар гуруҳи Ўзбекистон архитектураси ёдгорликлари тўпламининг бир қанча том (жилд)лари нашрга тайёрланди. 

Расмлар галереяси