Пак Вера Борисовна

Таваллуд топган сана: 13 noyabr 1938 йил

Туғилган жой:Қорақалпоғистон

Йўналишлар: Устоз ва мураббийлар

6232

Таржимаи ҳол

Пак Вера Борисовна 1938 йил 13 ноябрда, Қўнғирот туманида таваллуд топган.

Пак Вера Борисовна 1961 йили Қорақалпоқ давлат педагогика институти табиий ва география факультетини тамомлаган. Ўша йили у ўзининг меҳнат фаолиятини А.С.Пушкин номли №3 ўрта мактабдан бошлади. 1975 йил Пакни мазкур мактабга мактаб ва синфдан ташқари табиячилик ишларининг ташкилотчиси этиб тайинлашади. С 1984-1985 йилларда Вера Борисовна Хива шаҳар халқ таълими бўлимида меҳнат таълими бўйича инспектор бўлиб ишлади.

1985 йилдан Хиванинг болалар уйининг №20 “Меҳрибонлик” уйига директор лавозимида ишлаб келмоқда. Бугунги кунда ушбу даргоҳда 140 нафардан зиёд болалар тарбияланишмоқда.

В.Б.Пак асосий вазифаси – болалар уйининг тарбияланувчиларини мустақил ҳаётга тайёрлашдан иборат. “Меҳрибонлик” уйининг тарбияланувчилари 9-синфни тамомлагач, вилоятдаги касб-ҳунар ва академик лицейларда ўқишларини давом эттиришади, кейин республикадаги олий ўқув муассасаларига ўқишга киришади. Энг катта эътиборни Вера Борисовна ўсмир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратди.

В.Б.Пак республика, вилоят, туман жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиб келган. У бир неча марта Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, вилоят депутати аъзоси, шаҳар кенгаши халқ депутати аъзоси, жамоатчилик ишлари фонди ҳайъат аъзоси бўлган. 2004-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси этиб тайинланган.

Кўп йиллик меҳнат тажрибаси, қаровсиз қолган етим болаларни ўз қарамоғида тарбиялагани учун 1992 йил Президент Қарорига кўра, Вера Борисовна Пак Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходим унвони берилади, сўнг 2001 йил Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлади. 

Расмлар галереяси