Пак Андрей Инсунович

Таваллуд топган сана: 1926 йил

Вафот этган сана: 1994 йил

Туғилган жой:Навоий вилояти

Йўналишлар: Геологлар

4164

Таржимаи ҳол

Андрей Инсунович Пак (ноябрь 1926 — 1994) — геолог, геолого-минералогик фанлар номзоди, Ленин мукофоти лауреати.

1951 йил А. Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат университетини тамомлаб, Краснохолмск қидирув экспедициясида партия бошлиғи, бош геолог бўлиб ишлаган. Олтин, кумуш, уран, фосфорит, феруза, қум кварци ва бошқа қазилма конлари топилмаси иштирокчиси. Учқудуқ уран қазилмасини биринчи топувчиларидан (В. М. Мазин, Ф. Н. Абакумов, А. А. Петренко, М. Э. Поярковлар қаторида) бири бўлган, кейинроқ унинг асосида Навоий тоғ-металлургия комбинати қурилган.

1967 йилдан 1994 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси геология ва геофизика институти катта ва етакчи илмий ходими.

1965 йил номзодликни ёқлаган, 1984 йил докторлик диссертациясини ёқлаган.

Мукофотлари

1959 йил Ленин мукофоти — Учқудуқ уран қазилма кони очилмаси учун.

Меҳнат Қизил Нишони ордени.

“Биринчи кон топилмаси кашшофи” фахрий белгиси.

Расмлар галереяси