Таржимаи ҳол
Тўлиқ исми — Ғиёсиддин Фатх ибн Иброҳим Умар Хайём Нишопурий.
Умар Хайём — бутун дунёга таниқли форс-тожик шеъриятининг таниқли намоёндаси, олим, математик, астроном, шоир ва файласуф. Умар Хайёмнинг ижоди Ўрта Осиё ва Эрон халқлари ва бутун инсоният маданияти тарихида ажойиб ҳодиса бўлган. Унинг физика, математика, астрономия соҳасидаги кашфиётлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган бўлиб, муҳим тарихий аҳамият касб этади.
Умар Хайём 75 йил умр кўрган. 1048 йил Нишопурда таваллуд топган. Нишопурда таҳсил олиб, Балх, Самарқанд ва бошқа фан ўчоғи марказларида таълим олади. 1069 йилга яқин Самарқандда Умар Хайём “Алгебра ва аллукабал масалалари ечими ҳақида” рисола ёзган. 1074 йил Исфахондаги йирик расадхона қурилишига бошчилик қилган.
1077 йил “Евклиднинг мушкул фаразлари китобига шарҳ”ини якунлайди. 1079 йил ҳамкасблари билан бирга янги тақвимни кучга киритади. XI асрнинг сўнгги йиллари Исфахон ҳукмдори ўзгаради ва расадхона ёпилади. Умар Хайём Макка зиёратига йўл олади. 1097 йил Хуросонда шифокор бўлиб ишлайди ва форсийда “Борлиқ умумийлиги ҳақида” рисола ёзади.
Умрининг сўнгги 10-15 йилини Хайём Нишопурда ёлғизликда, қийинчиликларда ўтказади, одамлар билан кам гаплашади, кўпроқ китоб ўқийди. Тарихшуносларнинг маълум қилишича, умрининг сўнгги соатларида Ибн Синонинг “Шифо китоби”ни ўқиган. У фалсафий асарнинг “Ягоналик ва умумийлик” бўлимигача келган ва китобнинг келган жойига тиш кавлагич қўйиб, ўрнидан турган, ибодат қилган ва ҳаётган кўз юмган.
Умар Хайёмнинг ижоди Ўрта Осиё ва Эрон халқлари ва бутун инсоният маданияти тарихида ажойиб ҳодиса бўлган. Унинг физика, математика, астрономия соҳасидаги китоблари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган ва муҳим тарихий аҳамиятга эга. Унинг “илон каби чақувчи” шеърлари ҳануз ўзининг бениҳоя сиғими, қисқалиги, тимсолилиги, ифода воситаларининг оддийлиги ва турланувчи оҳанги билан забт этади.
Умар Хайём фалсафаси уни Уйғониш даврининг инсонпарварлари (“Яратгувчининг мақсади ва яралганларнинг юқори чўққиси – биз”) билан яқинлаштиради. У жамиятда ҳукм сурган тартибни, диний ақидапарастларни ва чегараларни ёмон кўрган ва нафратланган. Бироқ, Хайём тушкунликка ва салбий кайфиятга тушиб қолган, бундай ҳолат ўрта асрларда ва айниқса, Шарқда кўп кузатилган. Бу дунё вақтинча ва ўткинчи ҳисобланган. Ўша вақтлар илоҳиётчилари ва файласуфлари абадий ҳаётга ва бахтга фақатгина ўлимдан кейингина эришиш мумкин, деган фикрга таянишган.
Буларнинг бари Умар Хайёмнинг ижодида намоён бўлмай илож йўқ эди. Аммо, шоир, шунингдек, реал ҳаётни ҳам яхши кўрган, унинг номукаммаллигига қаршилик кўрсатган ва мавжуд ахлоқ ва дин чегаралaрига қарамай, унинг ҳар бир лаҳзасидан завқланиш кераклигига чорлаган.
Умар Хайём рубоийлари – ўрта асрлар шарқ шеъриятининг мумтози бўлиб, бугунги кунда ҳам ўзига доно сўзлар ихлосмандларини тортади.
Бой тарихий маълумотлар асосида олимлар Умар Хайёмнинг астрономия, математика ва физика соҳаларидаги бир қатор муҳим кашфиётларини исботлаб беришган.
Бизга Хайёмнинг учта йўналишдаги математик намуналари маълум: алгебра, параллеллик назарияси, мутаносиблик ва сонлар таълимоти назарияси. Ушбу йўналишларининг барчасида Хайёмнинг турли мамлакатларда атоқли ўтмишдошлари ва шогирдлари бўлган. У кўп тарафдан мумтоз юнон ва эллинистик фанларга таянган – Арасту, Евклид ва бошқалар, лекин шу билан бирга, у ҳисоб-алгоритмининг қисмини белгиловчи янги математиканинг ёрқин намоёндаси бўлиб иштирок этади.
Хайёмнинг сонлар ҳисобини Носир ид-Дин ат-Тусий давом эттирган. Оврупада ҳақиқий (ижобий ва салбий) рақамларнинг ягона моҳияти XVI аср охирида пайдо бўлади, С. Стевен томонидан очилади. Муносабатлар танқиди назариясининг бешинчи китоби бўлмиш “Ибтидо”, ҳисоблаш математикаси нуқтаи назарига XVII аср математикларининг бир қатор асарлари бағишланган; сон мавжудлигини ишлаб чиқишда Р. Декард ва И. Ньютонлар асосий роль ўйнашган, улар рақамнинг тасодифий қийматиниг бир хил турдаги бирлик қийматига мавҳум алоқаси сифатини аниқладилар.
Умуман олганда, сонларнинг жиддий назарияси XIX асрга келибгина пайдо бўлди. Шундай қилиб, ислом олами математикларининг ишлари, уларнинг орасида Умар Хайёмники ҳам занжирдаги аҳамиятли боғлам бўлиб хизмат қилади. Уларнинг меҳнати – асосида математик таҳлил ётувчи сонларнинг жиддий назариясига олиб келди.
Умар Хайёмнинг математик рисолалари
- Арифметика мушкулотлари (Мушкилат ал-хисаб) – қўл ёзма топилмаган.
- Номсиз алгебраик рисола – Теҳронда.
- Алгебра ва алмукабал масалаларининг ечиси ҳақида рисола (Рисола фи-л-барахин 'ала маса'ил алжабр ва-л-муқобала) - Париж, Лейден, Лондон, Нью-Йорк, Рим.
- Евклид китобини киришдаги қийинчиликлар ҳақида изоҳ (Шарҳ ма ашкала мин мусадарат китаб Уклидис) – Лейден.