Норқобилов Нормурод

Таваллуд топган сана: 7 iyun 1953 йил

Туғилган жой:Қашқадарё

Йўналишлар: Ёзувчилар

2720

Таржимаи ҳол

Нормурод Норқобилов 1953 йил 7 июлда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Қишлиқ қишлоғида туғилган. Нормурод Норқобилов Ҳамид Олимжон номидаги ўрта мактабни 1970 йилда тугаллаган. Сўнгра 1976-1982 йилларда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган.

Ёзувчи бўлмоқ учун ҳаётни ўрганмоқ керак, деган шиорга амал қилиб, завод ва фабрикаларда слесарь, темир йўл деполарида вагон тузатувчи, станцияларда юк туширувчи бўлиб ишлаган ва турли тоифадаги кишилар билан яқин мулоқотда бўлиб, уларнинг характер хусусиятларини, дунёқарашларини ўрганган.

Кейин у табиат шайдосига айланиб, Ўзбекистондаги кўпгина тоғ ва қирларни, дала-даштларни қадамма-қадам кезиб чиққан. Оқибатда ҳайвонот дунёсига оид бир қанча асарлари юзага келди. «Чангалзор ити», «Оқбўйин», «Тоғ одами», «Пахмоқ», «Овул оралаган бўри» каби қиссалари шулар жумласидан.

Нормурод Норқобиловнинг асарлари ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, қирғиз тили дарсликларига киритилган, бир неча тилларга таржима қилинган.

У «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.

Бахт нима? Тириклик-чи? Тирикликнинг тиргаги нима? Бахтсизликнинг қандай шакл-шамойиллари бўлади? Умуман олганда, бахтсизликнинг ранги бормикан? Инсон боласи шу икки қутб ўртасида сарсон яшаб, биридан иккинчисига интиларкан, ҳамиша ўзлигини излайди. Ўша қидиргани меҳр эмасмикан, ўзлик эмасмикан? Бу каби саволларга Нормурод Норқобиловнинг асарларидан жавоб топасиз. Шу пайтгача ёзувчи ўндан ошиқ китоб чоп эттирди.

«Унутилган қўшиқ», «Зангори кўл», «Юзма-юз», «Темур ғори», «Пахмоқ», «Аразчи чумчуқ», «Сариқгул», «Жўшқин дарё», «Бекатдаги оқ уйча» шулар жумласидан.

Расмлар галереяси