Низомов Неъмат Низомович

Таваллуд топган сана: 10 Феврал 1940 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Физиклар

5800

Таржимаи ҳол

Низомов Неъмат Низомович - СамДУ профессори, физика-математика олими, кўзга кўринган арбоблардан саналиб, у молекуляр фотокимё ва люминессензия соҳасини сезиларли даражада ривожланишига катта ҳисса қўшган.

Низамов Неъмат Низомович - 1940 йил 10 февралда Самарқанд вилоятининг Мотрит қишлоғида дунёга келади. Бўлажак олим 1959 йил А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат университетининг физика-математика факултетига ўқишга киради (ҳозирги СамДУ). Кейинчалик М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг 4-курсда ўқишни давом эттирди ва мазкур олийгоҳни 1966 йили тамомлади. Худди шу йили Н.Низомов ушбу университетнинг оптика кафедрасига аспирантурада ўқишини давом эттирди. Номзодлик ишини тугатгач, ёш олим Самарқанд университетининг оптика кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юрита бошлади.

1985 йили Киев давлат университетининг ёпиқ ихтисослаштирилган кенгашида Н.Низомов "Молекулаларнинг ўзаро таъсири ва эритмаларда органик бўёқ моддалари спектроскоп тадқиқоти" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1986 йил январдан бошлаб Умумий физика кафедраси бўлим мудири вазифасига тайинланди. 1987 йили унга профессорлик даражаси берилди.

1973 йилдан Н. Низомов физика-математика ихтисослиги бўйича 15 нафар фан номзодларини етиштирди.

Профессор Н.Низомов илмий марказ етакчилари билан яқин алоқа ўрнатган. У молекуляр люминессенсия сўнгги ютуқлари ҳақида бохабар қилиш мақсадида талабалар ва ходимларни, шунингдек, Москва, Санкт-Петербург, Минск ва бошқа шаҳарлардан етук олимларни таклиф қилди. Улар орасида академиклар М.В.Алфимов, Г.Д.Галанин, Г.П. Гуринович, , А.С. Давидов ва бошқалар бор эди.

Етук олим Н.Н. Низомов халқаро илмий конференсияларда Германия (1997), Чехия (1997), Полша (1997), АҚШ (2002), Франсия (2004), Миср (2005) ва МДҲ мамлакатларида ўз доклалари билан чиққан.

Унинг 250 дан зиёд илмий ишлари марказий, халқаро, республика ва маҳаллий нашриётларида чоп этилган, шунингдек, профессор Н.Низомов 8 та кашфиёт муаллифи саналади. Олим СамДУ қошидаги оптика соҳасида номзодлик диссертация ишини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгаш раиси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси иссиқлик физикаси бўлими қошидаги оптика ва лазер физикаси соҳасида докторлик диссертацияси ишини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгаш аъзоси ҳисобланади.

Сўнгги вақтларда профессор Н. Низомов бор эътиборини амалий масалалар минтақасига қаратяпти: консерва заводлари чиқиндилари ва маҳаллий ўсимликлардан енгил эҳтиёжлар ва озиқ-овқатга оид саноатда кимёчилар билан ҳамкорликда буёқ моддалар олиш усулларини ишлаб чиқармоқда. Лаборатория шароитида бўёқ моддалардан олинган намуналар тегишли синовлардан ўтказилади. Ишлаб чиқилган технологиялар расмийлаштирилган экспонат кўринишида, қайсики в Ганновер EXPO -2000 (Германия ) халқаро кўргазмада намойиш этилган.

Уларга янги усул кансероген моддалар микросони - госсипола таркибида пахта ёғини аниқлаш таклиф қилинган. Одамлардаги ҳар хил касалликлар ташхисини люминессенсияга оид усулни шифокорлар билан бирга ишлаб чиқарилмоқда. Тоғликларни чидамлилик даражасини ишлаб чиқиш услублари устида тадқиқотлар ўтказилмоқда.

Расмлар галереяси