Низомиддин Абдулвосий Шомий

Вафот этган сана: 1411 йил

Туғилган жой:Озарбайжон

Йўналишлар: Тарихчилар

5580

Таржимаи ҳол

Низомиддин Шомий Табриз шаҳарчасида дунёга келган. У бошланғич таълимни Табризда (Жанубий Озарбайжонда) олган, ўз билимларини мустаҳкамлаш учун Боғдодга йўл олади. 1392 йили Амир Темур Боғдодда чиқиш қилади. Ўша замонлар Шомий аҳоли орасида бўлиб, буюк ҳукмдорни олқишлаш мақсадида у ерда зоҳир эди. Шу лаҳзадан бошлаб Низомиддин Шомийнинг ҳаётининг янги палласи ва ижоди бошланди. 1401 йил Амир Темур унга “оддий сўзлар”дан ҳукмронлик даври тарихини ёзиш топширди. Ижодининг самараси ўлароқ Шомий “Зафарнома” (“Ғалаба китоби”) асарини ёзиб тугатишга муваффақ бўлди ва бугунги кунгача бу асардан авлодларимиз Амир Темур ҳаёти ва эришган буюк ғалабалари тўғрисида маълумотга эга бўлишмоқда. Шомийнинг асосий илмий иши Соҳибқирон Амир Темурнинг 1404 йилгача бўлган ҳукмронлик даврини тилга олганлигидир. Бу асарнинг ноёблиги шундаки, Низомиддин ҳукмдор Амир Темурнинг ўзидан ёзиб олади. У умрининг сўнгги йилларида Амир Темурнинг набираси Умар Мирзонинг хизматида ўтказади. У 1411 йили Табризда вафот этади.

Низомиддин Шомий асосий асари ҳисобланган «Зафарнома» – Марказий Осиёда, Олтин Ўрда, Озарбайжонда, Эронда, Афғонистонда, Ироқда, Сурияда, Мисрда, Туркия ва бошқа давлатларда бўлиб ўтган тарихий воқеа-ҳодисаларни Соҳибқирон Амир Темур ҳукмронлик даврини ўз ичига олади. Асарнинг яна бир муҳим жиҳати соҳибқироннинг ҳарбий юришлари билан боғлиқ воқеалар яхши очиб берилган.

Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида тилга олинган маълумотлар шубҳасиз аниқ. Чунки бу асардан XV–XVI асрларда ундан кенг фойдаланишган: Шарофиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”си, Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн ва мужмаи баҳрайн”и, Фосиҳ Хавфийнинг “Мужмали Фосиҳи” (“Фосиҳлар мажмуаси”), Хотифнинг “Темурнома”си (Темурийлар ҳақида китоб”), Мирхонднинг “Риёзати ас-сафо”си, Хондамирнинг “Ҳабиб ас-сияр”и ва бошқа асарларда. Унинг ижодий маҳсули ўрта аср Шарқларида муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур китобнинг қўлёзма нусхалари Истамбул, Лондон кутубхоналарида сақланади Таниқли ўрта аср тарихчиси Шарофиддин Али Яздий (XV) ўзининг илмий ишида Низомиддин Шомий асари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган ва ўз фикр-мулоҳазасини билдирган.

Таниқли чехославалик олим Феликс Тауэр Шомийнинг илмий журнали матнини 2 жилдда нашр этди. 1949-йилда Ф. Тауэрнинг нашридан чиққан асари, Нежати Луқал тарафдан қисқарттирилган шакли турк тилига Анқарада таржима қилди.

1996 йилда Низомиддин Шомийнинг ўзбек тилида таржима қилинган асари чоп этилган. Таржима 70-йилларнинг бошларида шарқшунос Ю.Хакимжонов томонидан тайёрланган.

Буларнинг барчаси ушбу асар мусулмон Шарқнинг XIV - XV асрларда сиёсий тарихининг асосий манбаи эканлигини  яққол намоён этади.

Расмлар галереяси