Назаров Учқун Игамбердиевич

Таваллуд топган сана: 27 dekabr 1934 йил

Вафот этган сана: 17 iyun 2016 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Режиссёрлар

2994

Таржимаи ҳол

Учқун Игамбердиевич Назаров 1934 йил Тошкентда туғилган. А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтининг режиссёрлик факультетини тамомлаган. Ҳамза номидаги Қўқон драма театрида режиссёр, “Ўзбекфильм” киностудиясида саҳналаштуривчи режиссёр бўлиб ишлаган. “Одамлар”, “Қотил”, “Садоқат”, “Журъат” номли ҳикоялар ва қиссалар тўпламини чоп этган. Унинг айрим асарлари рус ва СССР халқларининг бошқа тилларига таржима қилинган. СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Учқун Назаров “Сурайё” (1964), “Йигит ва қиз” (1966), “Ҳайрли тонг” (1964) (қисқаметражли, сценарий муаллифи), “Шиддат” (1970), “Карвон” (1973), “Алангали соҳил” (1974) бадиий фильмларини, “Бу Қўқонда содир бўлганди” телевизион бадиий фильмини (1977 йил Ленинградда бўлиб ўтган Бутун иттифоқ телевизион фильмлар фестивалида махсус дипломга сазовор бўлган) суратга олган. “Абдулла Қаҳҳор” ҳужжатли фильмини суратга олган. Ўзининг кўплаб фильмларининг сценарий муаллифи.

“Алангали соҳил” фильми учун Учқун Назаров Ўзбекистоннинг Ленинград комсомоли мукофотига лойиқ топилган (1976). Ўзбек ССРда хизмат кўрсатган артист. “Бу Қўқонда содир бўлганди” (Н. Никитиннинг асари асосида) фильмида суратга олиш жараёнларидаги иштироки учун Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Ҳамза номидаги Давлат мукофоти совриндори (1979).

Бадиий фильмлари:

1965 й. “Сурайё”- сценарий муаллифи, саҳналаштирувчи режиссёр
1968 й. “Йигит ва қиз” - саҳналаштирувчи режиссёр
1970 й. “Шиддат” сценарий ҳаммуаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёр
1975 й. “Алангали соҳил”- сценарий ҳаммуаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёр
1977 й. “Бу Қўқонда содир бўлганди” - саҳналаштирувчи режиссёр (ҳаммуаллиф)
1979 й. “Жала” - саҳналаштирувчи режиссёр
1981 й. “Хотира рощаси” - саҳналаштирувчи режиссёр
1983 й. “Келинни узатиш” -режиссёр ва сценарий муаллифи
1973 й. “Карвон” - саҳналаштирувчи режиссёр
1990 й. “Уч қирол жанги” – ҳамкорликдаги режиссёр (Бен Барка –режиссёр)

Сценариячи:
1985 й. “Келинни узатиш”
1977 й. “Бу Қўқонда содир бўлганди”
1973 й. “Алангали соҳил”
1971 й. “Шиддат”
1964 й. “Ҳаёт тунда ўтиб кетди”

Ҳужжатли фильмлари:
1968 й. “Абдулла Қаҳҳор” саҳналаштирувчи режиссёр ва сценарий муаллифи

Мукофот ва унвонлари:
1980 й. Ҳамза номидаги давлат мукофоти лауреати
1986 й. “Ҳурмат белгиси” ордени.
1967 й. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”

2016 йил 17 июнь куни вафот этган. Тошкентдаги “Минор” қабристонига дафн этилган.

Расмлар галереяси