Таржимаи ҳол
Математик, профессор (1935). Физика-математика фанлари доктори (1938). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1945).
Университет физика ўқитувчилари - Николай Степанович Назаров ва Екатерина Алексеевна Павловалар оиласида туғилган.
Ўрта таълимни уйда олган. 12 ёшида Самарқанд архитектура ва қурилиш институтининг математика бўлими талабаси (1924). Ленинград шаҳри В.А.Стеклова қошидаги математика институтининг аспирантура бўлимини тамомлаган (1928).
Самарқанд архитектура ва қурилиш институтида математика кафедраси мудири (1938-47).
Математика ва механика институти директори (1943-47).
Тошкент темир йўллари транспорт институтида математика кафедраси мудири (1945-47).
Илмий иши ортогонал полином назарияси, интеграл ва интегро-дифференциал тенгламалар, шунингдек, механика ва аэродинамика назариясига тегишли. Гимнастика спорт устаси.
Николай Николаевич Тошкентда машҳур инсонлардан бири бўлган, ўн ёшда мактабни тамомлаб, Ўрта Осиёдаги механика-математика университети бўлимига ўқишга кирди. 17 ёшида университетни тамомлаб, 28 ёшида университет профессори бўлди. Спортга қизиқиши катта бўлган, гимнастика спорти устаси бўлиб, циркда ўзининг акробатик номерлари билан қатнашган. Ёзни одатда тоғ бағирларида ўтказган, кимсасиз тоғ чўққиларида саёҳат қилган, ердан 4000 м баланд Федченко музлигида ўпка шамоллаши билан касалланиб, вафот этган. Ҳатто 40 ёшни ҳам қарши олмаган эди.
“Фахрий белгиси” ордени билан тақдирланган. (Боткина) номидаги мозорга дафн этилган.