Назархон Севара Анваржоновна

Таваллуд топган сана: 23 dekabr 1976 йил

Туғилган жой:Андижон

Йўналишлар: Қўшиқчилар

8666

Таржимаи ҳол

Севара Анваржоновна Назархон (Назархонова) — поп ва фолк-поп хонанда, шунингдек, миллий ўзбек мусиқалари ижрочиси, бастакор. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист. Приднестровьяда хизмат кўрсатган артист.

1976 йил 23 декабрда Ленинск (Андижон вилояти) шаҳрида ўзбек халқ мусиқаси ижрочиси оиласида туғилган. 1998-2003 йиллар Ўзбекистон Давлат консерваториясида ўқиган.

Шоу-бизнесдаги илк фаолиятини таниқли продусер ва мусиқачи Мансур Тошматов бошчилигидаги Сидерис гуруҳида бошлаган. Тўрт қиздан иборат гуруҳ тезда танилган, аммо у яккахон қўшиқчи сифатида кўпроқ муваффақият қозонди.

Ўзбекистонда муваффақиятли поп-хонанда бўлиб, 2000 йил Севара Питер Гэбриэл (Лондонда) билан танишади ва Realworld Records овоз ёзиш студиясида якка ижродаги альбом ёзиш таклифини олади.

2000 йил сентябрь ойида “Ниҳол” давлат мукофотига сазовор бўлади, 2 йил ўтгач, 2002 йил 26 августда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И. Каримов фармони билан, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонига эга бўлган. Ҳар хил йилларда “Тарон” студиясининг фикрига кўра, йилнинг энг яхши хонандаси бўлади.

“Йўл бўлсин” альбоми 2003 йил чиққан. Альбом продюсери таниқли французс мусиқачиси ва продюсери Эктор Зазу бўлган. Альбом Оврупа мусиқа танқидчилари томонидан илиқ кутиб олиниб, уни йилнинг энг яхши нашрларидан бири деб тан олишган.

Бундан сўнг Севара Питер Гэбриэлнинг Growing Up дунё бўйлаб гастроль саёҳатида қатнашиб, у Оврупа, АҚШ ва Канаданинг энг йирик майдонларида бўлиб ўтган 50 дан зиёд концертларда иштирок этади.

2004 йил Севара BBC World Music Award нуфузли мукофоти доирасида “Best Asian Artist” (“Энг яхши Осиё артисти”) тоифасида ғалаба қозонади. Кейинги икки йил давомида Севара ва унинг гуруҳи жўғрофий жойлашуви бутун марказиб Оврупа ва Осиёни ўз ичига олган тинимсиз гастроль сафарларида бўлишади. Шунда Севара катта муваффақият билан Москвада иштирок этади.

2007 йил Realworld Records томонидан иккинчи “Сен” номли альбоми чиқади. Бу сафар альбом продюсери Бруно Эллингэм (Bruno Ellingham) бўлди. У Goldfrapp, Nine Inch Nails, Doves каби йирик гуруҳлар ва афсонавий питерлик мусиқачи Виктор Сологублар (“Ғалати ўйинлар”, “Deadушки”) билан ишлаган.

2010 йил “Севара & Эльф” таҳаллуси остида турли муаллифларнинг шеърига ёзилган, асосан, ўзининг барча қўшиқларини ўз ичига олган “Бундай осон” альбомини чиқаради. Муаллифлардан бири Борис Гребенщиков (“Янги ипак йўли”) бўлди. 2013 йил альбом “Мистерия” номли овоз ёзиш компанияси томонидан “Мен у ерда йўқман” бонус-қўшиғи билан қайта чиқарилди.

2012 йил Севара Биринчи каналдаги “Голос” (“Овоз”) лойиҳасида иштирок этиб, Леонид Агутиннинг гуруҳига тушди ва иккита босқичдан муваффақиятли ўтиб, учинчисида йиқилади.

2013 йил Биринчи каналдаги “Вышка” (“Минора”) лойиҳасида иштирок этган. 30 ноябрь куни Мусиқа саройида хонанданинг рус тилидаги альбоми намойиш этилади — “Письма” (“Мактублар”).

2014 йил Биринчи каналдаги “Точь-в-точь” (“Нақ ўзи”) кўрсатувида иштирок этади. Унинг бошқа қиёфада биринчи гавдаланиши — британиялик хонанда Шаде сиймоси бўлиб, бу чиқиши учун 20 баллдан 19 баллини қўлга киритади. Иккинчи тимсоли — Наташа Королёва озгина муваффақиятсизроқ бўлган. Учинчиси — “Ялла” гуруҳидан Фарруҳ Зокиров тимсоли бўлган. 2015 йил Россия каналидаги “Юлдузлар билан рақс” мавсумида Новосибирск вилоятининг Бердск шаҳридан Александр Набиуллин жуфтлигида иштирок этган.

2014 йилнинг 14 февралида, Ҳиндистондаги буюк Бобурийлар салтанатининг асосчиси (1483-1530), Бобурнинг таваллуд кунига бағишланган дастурда Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси концерт залида чиқиш қилган. Концерт чоғида унинг ғазал ва шеърларига солинган куйлар ижро этган. Орадан бир йил ўтгач, 2015 йил 14 февраль куни худди шу репертуар билан яна иштирок этган.

Ўзининг продюсерига турмушга чиққан, бир қиз, бир ўғли бор. Асосан, Лондонда яшайди.

“Тоҳир ва Зуҳра янги талқинда” фильмида (2000 йил, режиссёр Мадина Мўминова) Абдулазиз Каримов билан “Ягонам ўзинг” қўшиғини куйлаб, кинода ўзини гавдалантирган.

Дискография

  • 2000 ~ Бахтимдан
  • 2003 ~ Йўл Бўлсин
  • 2006 ~ Бу севги
  • 2007 ~ Сен
  • 2010 ~ Так легко (Бундай осон)
  • 2011 ~ Тортадур
  • 2012 ~ Maria Magdalena
  • 2013 ~ Письма (“Мактублар”)
  • 2015 ~ Странница любовь (“Дарбадар севги”)

Видео галерея

Расмлар галереяси