Назарбеков Озодбек Аҳмадович

Таваллуд топган сана: 7 may 1974 йил

Туғилган жой:Андижон

Йўналишлар: Қўшиқчилар

8566

Таржимаи ҳол

Озодбек Назарбеков Аҳмадович  - ўзбек қўшиқчиси, Ўзбекистон халқ артисти. Машҳур ўзбек қўшиқчиси Муҳриддин Холиқовнинг шогирди.

Озодбек Назарбеков 1974 йилнинг 7 майида Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. О.Назарбеков ўз ижодий фаолиятини 1994 йилда бошлаган. 2002 йилдан буён “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида яккахон хонанда сифатида фаолият юритади. 2007 йилда Маннон Уйғур номидаги Ўзбекистон Давлат Санъат олийгоҳини тамомлаган.

Республика миқёсидаги давлат тадбирларида: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Наврўз умумхалқ байрами ва Мустақиллик тантаналарида фаол иштирок этиб келмоқда.

2003 йилдан Республикамизнинг барча вилоятларида ўзининг яккахон концерт дастурларини намойиш этган.

  • 2003 йил 22 июнь "Ойдин кечалар".
  • 2005 йил 15-16 апрель “Юрагимдан куйлаганим сен”.
  • 2006 йил 12-17 апрель “Сенинг дардинг”.
  • 2007 йил 7-14 апрель “Дийдор ширин”.
  • 2008 йил апрель “Жондан азиз”.
  • 2008 йил 1-4 август “Япроғимиз азим чинорнинг”.
  • 2009 йил 4-24 апрель “Муштарак манзил”.
  • 2010 йил 5-23 апрель “Қадамлар ҳикмати”.
  • 2011 йил 7 апрель-2 май "Кундан кун яхши".
  • 2012 йил 6-20 апрель "Хуш келдингиз".
  • 2013 йил 5-21 апрель «Тақдиримсан, бахтимсан».

Сўнгги йилларда чет эл-мамлакатлари АҚШ ва Россия федерацияларида ҳам гастроль сафарларини уюштирган.

11 та аудиокассета, 8 видеокассета ва бир қатор дисклар ёзган.

2011 йилда “Осий банда” филмига мусиқа яратган.

 

Мукофотлари

  • 2007 йил хонанда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвонини билан тақдирланган.
  • 2010 йилда элу-юртнинг юксак мукофоти «Ўзбекистон Халқ артисти» унвонига сазовор бўлди.
  • 2010 йил мусиқа ва телевидео асарлари номинацияси «M&TVA2010» тақдимотининг «Йилнинг энг яхши эркак хонандаси» мукофотини қўлга киритди.
  • Озодбек Назарбеков, шунингдек, 2012 йилда «Қорақалпоғистон Халқ артисти» унвони билан ҳам тақдирланган.

Видео галерея

Расмлар галереяси