Носирова Ҳалима

Таваллуд топган сана: 7 dekabr 1913 йил

Вафот этган сана: 2003 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Қўшиқчилар

7636

Таржимаи ҳол

Ҳалима Носирова — опера хонандаси (сопрано), педагог, Ўзбекистон халқ артисти.

Ҳалима Носирова 1913 йил 7 декабрда Қўқондан узоқ бўлмаган Тоғлиқ қишлоғида туғилган. Оилада тўққизинчи фарзанд бўлган.

1924 йилдан 1927 йилгача Ўзбекистонлик ёшлар гуруҳи билан Баку театр техникумида таҳсил олади.

1927 йил ўзнинги ижодий фаолиятини Ҳамза номидаги драма театрида актрисаликдан бошлаган. 1934 йилдан 1937 йилгача Москва консерваториясининг ўзбек опера студиясида ўқиган.

1930 йилдан 1985 йилгача Ўзбек опера ва балет театрида ишлайди, 1939 йилдан етакчи солист бўлади. Концерт хонандаси сифатида ҳам иштирок этган.

Ўзининг санъатида хонанда рус мумтоз вокал мактаби кўникма ва усулларини миллий тембр оҳангдорлиги билан уйғунлаштира олган.

Энг яхши партиялари: Лайли, Гулсара (Глиэр ва Содиқовларнинг “Лайли ва Мажнун”, “Гулсара”), Син Дуф-фан (Козловскийнинг “Улуғбек”), Зуҳра (Жалилов ва Бровцинларнинг “Тоҳир ва Зуҳра”), Майсара (Юдаковнинг “Майсаранинг ишлари”), Кармен (Бизенинг “Кармен”) ва бошқалар.

1979-1986 йиллар педагогик фаолият билан шуғулланган.

2003 йил 3 январь куни Тошкентда вафот этган.

Ижодий ишлари

  • “Лайли ва Мажнун” Глиэр ва Содиқовлар - Лайли
  • “Гулсара” Глиэр ва Содиқовлар - Гулсара
  • “Улуғбек” Козловский - Син Дун-фан, Лайли
  • “Тоҳир ва Зуҳра” Жалилов ва Бровцин - Зуҳра
  • “Майсаранинг ишлари” Юдаков - Майсара
  • “Кармен” Бизе - Кармен
  • “Бўрон” Ашрафий ва Василенко - Норгул

Мукофотлари

  • Ҳамза номидаги Ўзбекистон Республикаси мукофоти (1968).
  • Ўзбекистон халқ артисти
  • “Буюк хизматлари учун” ордени

Расмлар галереяси