Нарзуллаев Нормурод

Таваллуд топган сана: 7 iyul 1954 йил

Вафот этган сана: 28 mart 2006 йил

Туғилган жой:Қашқадарё

Йўналишлар: Шоирлар

9347

Таржимаи ҳол

Шоир, таржимон Нормурод Нарзуллаевнинг ижодий фаолияти 1954 йилдан бошланган. Нормурод Нарзуллаевнинг шеърлари инглиз, испан, француз, немис, чех, поляк, вьетнам, турк, ҳинд тилларига таржима қилинган. Ўзбекистон халқ шоири Нормурод Нарзуллаев Ўзбекистон Ёшлар ташкилотининг мукофотига сазовор бўлган.

Унга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими», «Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси» фахрий унвонлари берилган, 1998 йилда эса «Шуҳрат» медалига сазовор бўлган.


Нормурод Нарзуллаев 1934 йилнинг 7 июлида Қашқадарё вилояти, Касби туманидаги Хўжаҳайрон қишлоғида, деҳқон оиласида дунёга келди. У етти йиллик маълумотни ўз қишлоғидаги мактабда олди. 1948 йилда Қарши педагогика билим юртига кириб ўқиди. 1956 йилда Самарқанд Давлат педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетини имтиёзли диплом билан битирди.

Меҳнат фаолиятини 1956 йилдан бошлади. Аввал вилоят газеталарида мусаҳҳиҳ, сўнг адабий ходим, бўлим мудири ва масъул котиб вазифаларида ишлади.

1968-1969 йилларда Алишер Навоий номли, Самарқанд Давлат университетининг ўзбек адабиёти кафедраси аспирантурасида ўқиди.

Нормурод Нарзуллаев 1969-1974 йилларда Самарқанд ва Тошкентда масъул лавозимларда хизмат қилди. 1974 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, 1976-1981 йилларда мазкур уюшмада котиб вазифасини адо этди.

1991-1996 йилларда «Камалак» нашриёт-матбаа бирлашмасининг бош муҳаррири, 1996-1997 йиллар «Камалак» нашриёти директори вазифаларини бажарди. Нормурод Нарзуллаев 1997 йилдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси ёшлари «Камолот» жамғармаси «Қатортол-Камолот» ишлаб чиқариш-нашриёт корхонасида бош маслаҳатчи лавозимида ишлаб келди.

Атоқли шоир 2006 йил 17 мартда вафот этди.

Ижодий фаолияти

1954 йилда вақтли матбуот саҳифаларида унинг илк шеърлари босилган. Орадан ўн йил ўтгач, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида шоирнинг илк шеърий тўплами - «Суюнчи» (1965) босилиб чиққан.

Бугунга қадар шоирнинг ўттизга яқин китоблари чоп этилган. Шоир «Сизни Ватан эркалар» (1966), «Меҳр чашмаси» (1970), «Зарафшон зарлари» (1970), «Уфқларда кўзларим» (1973), «Ёғду» (1974), «Нигоҳлар» (1976), «Лаҳза ва ларза» (1973), «Севги сеҳри» (1981), «Оқ саманим» (1982), «Тонг элчиси» (1984), икки жилдли «Сайланма» (1984-1985), «Шамолни ушлаган бола» (1985), «Яхшилик деб яшайман» (1987), «Айни вақт» (1989), «Бош майдон» (1991) каби тўпламларнинг муаллифидир.

Нормурод Нарзуллаевнинг «Оқ фариштам, оппоқ фариштам» (1995), «Юрт ишқида ёнаман» (1996), «Бола кўзи билан кўринг дунёни» (1998) номли шеърлар, қўшиқлар тўпламлари шоир ижодида сезиларли из қолдирди.
 

Нормурод Нормурод Нарзуллаев Нарзий тахаллуси билан қўшиқнавис шоир сифатида ҳам машҳур. Унинг шеърлари асосида яратилган кўплаб қўшиқлар халқаро ва республика танловларида совринли ўринларни эгаллади. «Мерос», «Узилган торлар», «Тошкентда туман», «Севги нидоси», «Фотима ва Зуҳро» каби саҳна асарлари ва кинофильмлардаги қўшиқлар ҳам шоир Нормурод Нарзуллаев қаламига мансуб.

Нормурод Нарзуллаевнинг Генрих Гейне, Максим Танк, Евгений Евтушенко, Жобир Наврўз, Қайсин Қулиев, Иброхим Юсупов, Андрей Дементев ва бошқа шоирлар ижодидан қилган таржималари ҳам, ўзбек китобхонларига манзур бўлди.

1998 йилда «Шуҳрат» медалига сазовор бўлди. Унга «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилган.

Расмлар галереяси