Наджмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий

Таваллуд топган сана: 1067 йил

Вафот этган сана: 1142 йил

Туғилган жой:Қарши

Йўналишлар: Диншунос ва маърифатпарварлар

8097

Таржимаи ҳол

Наджмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ислом илоҳиётчиси, ҳанафий мазҳаби етакчиси, ҳадисшунос, Қуръон муфассири.

Тўлиқ исми-шарифи: Нажмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ал-Ҳанафий ас-Самарқандий. У Насафда туғилиб ва у ерда яшади (ҳозирги Ўзбекистоннинг Қарши шаҳрида), Ўрта Осиёда Ислом фанининг ягона марказларидан бири бўлган. Унинг умри тарки дунёчиликда ўтган. Ан-Насафий ўз даврининг таниқли ислом илоҳиётчиларидан ўз илм-салоҳиятини оширган, улар орасида Абу Муҳаммад ан-Нуҳий ан-Насафий, Абул-Юсро ал-Боздавий ва Абу Али ан-Насафийлар бўлган.

У ҳанафий ҳуқуқий мактабини, ҳадисларини, тафсирларини, адабиётини, тил ва тарихини таниқли билимдони ҳисобланган. Унинг шогирдлари орасида Бурхониддин ал-Марғилоний (вафоти 1197 йил), ҳанафий фикҳ илмининг машҳурАл-Ҳидоякитобининг муаллифи.

2 декабрь 1142 йил Самарқандда вафот этган.

Имом ан-Насафий 100 га яқин ислом асарлари ва ислом илмининг соҳаларига тегишли бўлган турли асарлар муаллифи саналади.

«Ал-Ақида ан-Насафия» («Ишонч аломатлари») — китоби, бош ва асосий ғояси ҳанафий диний таълимоти жамланган. Унинг шарҳини шайх ад-Даввоний,  («Мулла Жалол») (вафоти 1501 йил), имом ат-Тафтазоний (вафоти 1390 йил), Қурсавий (вафоти 1812 йил), Маржоний («ал-Ҳикмат-ул-болиға») (вафоти 1889 йил) бошқа илоҳиётчилар ёзган. Бу китобнинг бош манбачиси Абул-Муина ан-Насафий (вафоти 1114 йил) «Табсират ул-адилла».

«Ал-Қанд фи тарих уламо Самарқанд» — тарихий асар;

«Китоб фи байан мазаҳиб ал-мутасаввуф».

Расмлар галереяси