Мусаев Жўра Азимбоевич

Таваллуд топган сана: 12 may 1928 йил

Вафот этган сана: 27 oktabr 2014 йил

Туғилган жой:Янгийўл

Йўналишлар: Биологлар

5478

Таржимаи ҳол

Мусаев Жўра Азимбоевич — совет ва ўзбек генетик олими. Биология фанлари доктори, профессор (1975), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги саналади.

1928 йил 12 майда Янгийўл қишлоғида таваллуд топган. 1948 йил биолог-ботаник мутахассислиги бўйича Ўрта Осиё давлат университетини, сўнг эса аспирантурасини тамомлади.

Ўрта Осиё давлат университети (1960 йилдан Тошкент давлат университети) дарвинизм ва генетика кафедрасида: ассистент (1952-1956), доцент (1956-1974), ғўза генетика муаммолари лабораторияси раҳбари (1974 йилдан), кафедра мудири (1981-1984) ва бир вақтнинг ўзида, умумий фанлар факультетининг тайёрлов бўлимини бошқарган (1961-1966). Ўзбекистон Фанлар академияси ўсимлик биологияси экспериментал институти директори (1982-1984), Президиум аъзоси (1984-1988), Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми бош илмий котиби лавозимларида ишлади (1985—1988).

1989-1992 йилларда — Ўзбекистон Фанлар академияси ўсимлик биологияси институти ғўза генетика муаммолари лабораторияси раҳбари. Ўзбекистон Фанлар академияси генетик институтини ташкил этган, у ерда ўсимликлар генетикаси бўлимини бошқарган (1992-2000). 2000 йилдан — бош илмий маслаҳатчи, шунингдек, университетда генетика ва эмбриология, тупроқшунослик кафедрасининг раҳбари.

Асосий тадқиқот йўналиши — пахта генетикаси. Пахтанинг генетик коллекциясини яратди.

1955 йил номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди, 1974 йил — докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1984 йил Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси аъзоси этиб тайинланди. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси таҳририят кенгаши аъзоси (1997).

У ўнлаб илмий иш доктор ва номзодларини тайёрлаган. Олим илмий ишлар (мақолалар, илмий асарлар) муаллифидир.

2014 йил 27 октябрда вафот этди.

 

Мукофотари:

Расмлар галереяси