Таржимаи ҳол
Мурод Муҳаммад Дўст истеъдодли адиб. Мурод Муҳаммад Дўстнинг қиссалари талабчан китобхон ва танқидий адабиётшунослар эътиборини қозонган. Унинг ижоди 70-йиллардан бошланган. Мурод Муҳаммад Дўст 1990 йил “Ҳамза” мукофотига сазовор бўлган.
Истеъдодли адиб Мурод Муҳаммад Дўст 1948 йили Самарқанднинг Жом қишлоғида туғилган.
Тошкент Давлат университетини тугатгач, Москвадаги Адабиёт институтида таҳсил олган.
Сўнгра “Ўзбекфильм” киностудиясида, “Шарқ юлдузи” ойномасида, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида, “Ўзбеккино” Давлат акциядорлик компаниясида фаолият юритган.
Ижодий фаолияти 70-йилларда бошланган. Ёзувчининг илк тўплами 1976 йили “Қайдасан, қувонч садоси?” номи остида нашр этилган.
Шоирнинг “Мустафо”, “Истеъфо”, “Дашту далаларда”, “Чоллардан бири”, “Бир тойчоқнинг куни” каби ҳикоя ва асарлари чоп этилган.
1983 йил “Галатепага қайтиш” номли ҳикоясини ёзган. Шундан сўнг у турғунлик даврининг маънавий, иқтисодий ва сиёсий таназзулидан ҳикоя қилувчи “Лолазор” (1988) романини яратади.
“Галатепага қайтиш” номли қиссаси талабчан китобхон ва танқидчи адабиётшуносларнинг алоҳида эътиборини қозонди.
2000 йилдан Ўзбекистон Ахборот агентлиги бош директори. 2002-2005 йиллар “Ўзбеккино” ДАК раиси.
Бир вақтнинг ўзида, 1999-2004 йиллар Самарқанд вилояти, Нуробод округидан Олий Мажлис депутати.
2005 йил апрельдан Президент Аппарати маслаҳатчиси.