Мунис Хоразмий

Таваллуд топган сана: 1778 йил

Вафот этган сана: 1829 йил

Туғилган жой:Хива

Йўналишлар: Тарихчилар

11230

Таржимаи ҳол

Мунис Хоразмий (1778 — 1829) – ўзбек шоири, ёзувчи, тарихшунос ва таржимон.

Хива шаҳрига яқин Қиёт қишлоғида туғилган. У ўзбекларнинг юз сулоласидан келиб чиққан. Унинг отаси Амир Аваз бий мираб Хоразмнинг Қиёт қишлоғидан бўлиб, ўзбек аслзодаларига тегишли бўлган. Шоирнинг тоғаси тарихшунос Огаҳий Муҳаммад Ризо бўлган.

“Фирдавс ул-иқбол” тарихий асари муаллифи. 1800 йилдан Хива хонлари Аваз Иноқ, Элтузар, Муҳаммад Раҳимхон I саройларида сарой солномачиси бўлиб хизмат қилган.

1804 йил ўз асарлари девонини тузиб, кейинроқ тўлдириган. Девон “Мунис ул-ушшоқ” номини олган.

1806 йил Хива хони Элтузарнинг (1804—1806) топшириғи билан тарихий асар “Фирдавс ул-иқбол”ни ёзишга киришади. Асар беш бобдан иборат бўлиб, умумий тарих ҳамда Хива тарихини ўз ичига олган, Элтузар ва Муҳаммад Раҳимхон (1806—1825) ҳукмронлиги даврларини ўзида жам этган қисқа баёнот кўринишида бўлган.

Ўрта асрлар мусулмон тарихшунослиги анъаналарига риоя қилган ҳолда, Мунис ўз тарихини “Одам ато”дан бошлаб, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ва унинг яқин шогирд-халифларига ўтади. Иккинчи боб турк-мўғул тарихига бағишланиб, афсонавий Яфет ва унинг ўғли Туркдан бошлаб, Чингизхон ва унинг меросхўрлари давригача ёритилган.

XVIII асрнинг, айниқса, иккинчи ярми ҳодисалари ўта батафсил ифодаланиб, маълумотлар кўпроқ йилма-йил келтирилган. Бундан маълумки, муаллиф бир қатор замондошлари орасида, хусусан, эҳтимол, XVIII асрнинг иккинчи ярми воқеаларида яқиндан қатнашган ўз отаси билан ҳам тафсилотли сўровлар ўтказган. Воқеалар баёноти 1812 йилгача келганда, муаллиф хондан Мирхонд Раузат ус сафонинг асарини форсийдан ўзбек тилига таржима қилишга киришиш топшириғини олади. Натижада, хивалик хонлар тарихини тузиш тўхтатилади.

Мирхонд асарининг биринчи боби устига таржимасини якунлаб, иккинчиси устида иш бошлаганда, Мунис 1829 йил вафот этади ва Хивага дафн этилади.

Расмлар галереяси