Муқимий

Таваллуд топган сана: 1850 йил

Вафот этган сана: 25 may 1903 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Шоирлар

29630

Таржимаи ҳол

Муҳаммад Аминхўжа Муқимий — ўзбек ёзувчиси, шоир, сатирачи. Ўзбек реализми асосчиларидан бири. Шоирнинг “Муқимий” тахаллуси — “доимийлик” маъносини англатади.

Муқимий номи орқали танилган Муҳаммад Аминхўжа 1850 йил (аниқ туғилган санаси ҳануз ўрнатилмаган) Қўқонда, наслий новвойлар – Мирзахўжа оиласида таваллуд топган. Оилада беш нафар фарзанд бўлишиб, Муқимий ёлғиз ўғил бўлган. Муқимийнинг онаси Ойшабиби ажойиб таълимга эга, оғзаки ижодни жуда яхши билган иқтидорли шоира бўлган. Айнан шу аёл туфайли Муқимийда шоирона иқтидор ривожланади, аёл ўғлини Алишер Навоий, Ҳофиз Жомий каби ижодкорлар қиёфасида шарқ мумтоз адабиёти билан таништиради ва умрининг охирига қадар уларга бўлган муҳаббати сақланиб қолади. Ўзининг биринчи шеърини ўн ёшида ёзади.

1865 йил Муқимийга маънан кўмак бериб турувчи онаси вафот этади. Натижада, Муқимийнинг шеърларида эрта ҳаётдан кўз юмган онасига нисбатан мотам сояси сезилади.

1872 йил Қўқон мадрасасини тамомлаб, Муқимий Бухорога кетади ва машҳур Мухтор ойим мадрасасида таълим олади. Мадрасада у форс тилини мукаммал эгаллайди, шеър тузиш услубларини ўрганади, турли фанларда ўз билимини кенгайтиради. Мадарасадаги таълими унинг маънавий ривожланишида катта роль ўйнади. Айнан ўша ерда у кўп ёзган, унинг шеърларида буюк шоирларга тақлиди яхшигина сезилади, аммо тақлид ойнаги ортида шоирнинг ғайритабиий, ўзига хос товуши эшитилади.

Шуҳратга тўла режалари ила, Муқимий 1876 йил ўқишни тамомлаб, Қўқонга қайтади. Қўқонлик аслзодалар доирасида уни эҳтиёткорона кутиб олишган, қабул қилишмаган. Шоирнинг ўзи ёзишича, “Айнан ёқимсиз Қўқон аслзодалари, мени нуқтаи назарларимни кўриб чиқишга ва ўзимдаги янги ахлоқий ва адабий қарашларни ривожлантиришга имкон берди. Ҳафсаламнинг пир бўлиши менга катта ёрдам берди”. 1870 йилнинг иккинчи ярмида Муқимийнинг ҳажвий йўланишдаги ажойиб шеъри пайдо бўлиб, у орқади шоирда ўз-ўзини англаш мафкураси нақадар ўсганлигини сезиш мумкин.

1880 йил бошларида Муқимий бир нечта маслакдошлари билан шеъриятга янгича ёндашув ила ажралиб турувчи Ёш шоирлар тўгарагини яратишади. Унга янги ўзбек реализмига ибтидо бўлган Фурқат, Завқий, Комил, Нисбат ва Мухаирлар кирган. Лекин ўша вақтдан эътиборан, ёш шоирлар ва эски шеърият намоёндалари ўртасида келишмовчиликлар юзага келади. Адабий баҳслар ўткир ғоявий ғавғоларга ўтиб кетади, сўнгра, ўза даврининг кўплаб шоирлари сиёсий таъқибларга учрайди.

Отасининг ўлимидан сўнг Муқимийнинг қарамоғида қолган оиласига ёрдам бериш учун Тошкентга кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Шоирнинг Тошкентдаги қисқа муддати у учун фойдали, барaкали тус олиб, унинг дунёқараши кегайишига, қатъият ва муаҳоратининг мукаммаллашувига таъсир кўрсатади. Янгиликларга, жасурлиги ва асарларининг ўзи хослиги қарамай, уларни ҳеч ким чоп этмайди ва Муқимийнинг яшаш учун ҳеч қандай воситаси қолмайди. Шу сабабли, у отасининг уйини сотиб, мадрасадаги кичик кельеда ўғли Акбархўжа билан яшашга мажбур бўлади. Айнан ўша ерда, мадрасадаги кельеда у шоир исмини абадийлаштирган ажойиб асарларини яратади.

Муқимий жуда одми ҳаёт кечирган, ҳаётининг сўнгги йиллари китоблардаги хатоларни тўғирлаш ва уларни кўчириш билан ўтган. 1903 йилнинг 25 май куни эллик уч ёшида вафот этган.

Шоир томонидан турли жанрдаги 100 дан зиёд шеърлар яратилган.

Муқимий, шунингдек, 30 га яқин ҳажвий асарлар яратган. Улардан энг машҳурлари: “От ҳақида”, “Лой ҳақида”, “Арава ҳақида”. Сатира каби, Муқимийнинг ҳажвий қарашлари улкан ижтимоий ва бадиий қадрга эга бўлган. Муқимий “Юрагида ҳаққоний инсон мени тушунади” деб ёзган.

Муқимий номи билан Ўзбекистон кўчалари, Ўзбекистон давлат мусиқали театри, Қўқон давлат педагогика институти ва бошқалар номланган.

Расмлар галереяси