Муҳаммадий Қуддус

Таваллуд топган сана: 25 oktabr 1907 йил

Вафот этган сана: 22 iyun 1997 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Шоирлар

22476

Таржимаи ҳол

Қ. Муҳаммадий — Ўзбекистоннинг етакчи шоирларидан бири, 1907 йил Тошкентда деҳқонлар оиласида туғилган. Отасидан эрта айрилиб, Қуддус болалар уйида тарбияланади. Қуддус, аввалгила қишлоқ хўжалик техникумида, сўнгра Ўрта Осиё давлат университетининг биология факультетида таҳсил олиб, ўқишини мактабдаги педагогик фаолияти билан уйғунлаштиради. Ўз шеърлари билан у босмада 1935-1936 йиллар пайдо бўлган.

Улуғ Ватан уруши йиллари Муҳаммадий Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида таниқли ўзбек шоири Ислом Шоирнинг қўлида котиб ва ижодий ёрдамчи бўлиб ишлайди.

Урушдан кейинги йиллар — Қуддус Муҳаммадий ижодининг гуллаган палласи. У томонидан бу вақт ичида ўндан зиёд шеърий тўпламлар, болалар учун эртаклар ва достонлар чоп этилган.

Муҳаммадий ижодининг алоҳида  жиҳати болалар ҳаёти, уларнинг ҳаёллари, ҳиссиёт ва ички кечинмалари борасидаги билимлари, моҳирона кузатувчанлик, чуқур инсоний феъл-атвор ва ҳажвий қувноқ вазиятларни ярата олишдир.

Қ. Муҳаммадий табиатни жуда яхши кўрган ва ўз шеърларида она ери – Ўзбекистоннинг суратини ифодалаган. Шоир табиатнинг фақат гўзаллигини тасвирламаган. Инсон томонидан сайқалланган табиат ҳақида унинг “Тентаксой дарёси” шеърида гапирилади. Табиат инсонга хизмат қилиши лозим, бу ҳақда Муҳаммадийнинг “Эркинжон нималарни орзу қилади” шеъридаги ёш қаҳрамонлардан бири сўзлайди.

Қуддуқ Муҳаммадий шеърлари меҳнатга бўлган севги ва ҳурмат, фойда сари интилиш ила тараннум этилади.

Муҳаммадий нон қандай қилиниши, барча болаларнинг севимли ширинлиги холванинг тайёрланиши ва шойи қаердан олинишини қизиқарли қилиб сўзлаб берган.

Унинг шеърлари ватанимизнинг кўплаб халқ тилларида жаранглагани каби, хорижда ҳам таниқли. Қ. Муҳаммадийнинг “Шеър ва эртаклар” (1947), “Орзу” (1948), “Баҳор келди” (1950), “Қирқ ўғил, қирқ қиз”, “Меҳрибон дўстлар”, “Очил дастурхон!”, “Эркинжон нималарни орзу қилади”, “Нурли копток”, “Табиат алифбоси” каби китоблари С. Маршак ва А. Барто, С. Михалков ва Е. Благинина, О. Высотская ва Н. Гребневлар томонидан рус тилига таржима қилинган.

Қ. Муҳаммадий шеъриятини уч манба озиқлантиради: ўзбек миллий фольклорига яқинлашув, болаларга муҳаббат ва меҳнатнинг муҳимлик моҳиятини ҳаёт асоси ўрнида тушиниш. Шоирнинг ҳар бир сатри катта ва ибратли малака билан ёзилган.

Расмлар галереяси