Мирзо Абдулқодир Бедил

Таваллуд топган сана: 1644 йил

Вафот этган сана: 5 dekabr 1721 йил

Туғилган жой:Ҳиндистон

Йўналишлар: Файласуфлар, Шоирлар

18540

Таржимаи ҳол

Шарқнинг энг яхши ва таниқли шоирлари билан бир қаторда, Мирзо Бедил форс-тожик адабиётининг машҳур шоири, жамиятшуноси ва табиатшуноси, мутафаккири, файласуфи бўлган. Мирзо Бедилнинг шеърияти ўзининг кўп қирралилиги билан Ҳиндистон, Афғонистон ва Ўрта Осиёнинг ижтимоий-сиёсий ва адабий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган.

Мирзо Абдулқодир 1644 йил, Ҳиндистонда, Банголиянинг Азимобод шаҳрида, хизматчилар оиласида туғилган.

Мирзо Бедил ўзининг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ва иқтидори ила ёшлигидан бутун дунёга машҳур араб тили дарслиги “Қофия”ни ўрганган ва форс-тожик адабий тилини мукаммал билган. Ўспиринлик йилларидан илм-фанга катта қизиқиш уйғотган. Беш ёшида мактабга боради ва етти ёшларига келиб, эркин ўқиб, ёза олган. Унинг ота-боболари ўрта осийлик, Шаҳрисабзлик ўзбеклар бўлишган.

Бир ярим ёшлигида отасидан айрилади ва унинг кейинги ҳаёти онаси ва Мирзо Қаландар ҳамда Мирзо Зариф исмли тоғалари билан ўтади. Ёшлигидан илм-фанга қизиққан. Шайҳ Камол, Шоҳ Фозил ва Мирзо Абулқосимлар қўлида таҳсил олган.

У Ҳиндистон бўйлаб кўп саёҳат қилган, 1685 йилдан умрининг охиригача Делида яшаган. Унинг ижод намуналари фoрс тилида сақланиб қолган. Араб, форс, ҳинд ва урду тилларини мукаммал билганлиги боис, шарқ адабиёти, юнон фалсафаси, хусусан, Арасту фалсафасини ўрганган.

Мирзо Бедил ўз асарларида шоҳларни улуғламаган, шаҳзодалар ҳақида ёзмаган. У ҳунармандлар, деҳқонлар ҳақда катта ҳурмат ила ёзган. Мирзо Бедил доим реал ҳаёт ҳақида ўйлаган ва ўз асарларини диний масалаларга бағишламаган.

Манбаларга кўра, Мирзо Бедил ўзидан сўнг 130 минг мисрадан иборат улкан мерос ҳамда элликта босма нашр қолдирган. Унинг энг катта асари, шоирнинг шеърий тўплами “Қуллиёт”, шунингдек, “Тилсими ҳайрат”, “Таркибот ва таржеъот”, “Муҳити аъзам”, “Тури маърифат”, “Ишорат ва ҳикоёт”, “Риқаъот”, “Чор унсур”, “Ирфон”, “Нукот”, “Ғазалиёт”, “Рубоиёт”лар ҳам бой мерос ҳисобланади.

Ўз даврининг энг долзарб жанри бўлмиш рубоига Мирзо Бедил кўп вақт ва меҳнат сарфлаган. У ўзидан сўнг 3861 та рубои қолдирган. Бедил Делида ўттиз йил яшаган ва бу вақт шоир ижодининг энг самарали кезлари ҳисобланади. У адабий ва фалсафий асарлар ёзади, асарларини “Қуллиёт”га тўплайди, ижод намуналарини ўзи кўчириб, халққа тортиқ этади.

Мирзо Абдулқодир Бедил ҳаётдан 1721 йилнинг 5 декабрь куни кўз юмган ва Ҳиндистон халқи анъаналарига кўра, буюк арбоб сифатида ўз уйига дафн этилган.

2009 йил Мирзо Бедил таваллудининг 365 йиллиги нишонланган. Шарқ халқи билан бирга, ўзбек миллати ҳам ушбу воқени муносиб тарзда нишонлади.

Расмлар галереяси