Массон Михаил Евгеньевич

Таваллуд топган сана: 21 noyabr 1897 йил

Вафот этган сана: 2 oktabr 1986 йил

Туғилган жой:Санкт - Петербург

Йўналишлар: Археологлар, Тарихчилар

8523

Таржимаи ҳол

Массон Михаил Евгеньевич — археология доктори (1936), профессор (1945), ЎзССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1944), Туркман ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1950). Туркман ССР ФА академики (1951), 1940-68 йиллар ЎОДУ (ТошДУ) археология кафедраси мудири. Унинг раҳбарлиги остида парфиянинг Нисо ва Марв қадимий шаҳарлари қазилмалари ўтказилган. У томонидан Ўрта Осиё археология мактаби яратилган, шунингдек, мутахассисларни тайёрлаб, улар кейинчалик Ўрта Осиёнинг етакчи археологларига айланган.

1897 йилнинг 21 ноябрь куни Петербургда, узоқ йиллар давомида Самарқандда ишлаган ер ўлчовчи-топограф оиласида туғилган. Михаил Евгеньевич Массон, деярли, туғилганидан буён онаси билан Самарқандда яшаган. 1916 йил Самарқанд ўғил болалар гимназиясини битирган.

1916 йил Петроград Политехника институтида муҳандиc-ирригатор мутахассислигига ўқишни бошлаган. Ҳарбий хизматга чақирувдан сўнг, у Жанубий-Ғарбий фронтда хизмат қилиб, 1917 йил ишчилар ва аскарлар депутат кенгаши аъзолигига сайланади. 1918 йил М.Е. Массон Самарқандга қайтади.

Самарқандда М.Е. Массон Самарқанд вилоят музейига мудирлик қилади ва унинг фаолияти боис, музей тўплами турли экспонатлар билан бойитилади. 1924 йил Туркистон (кейинчалик Ўзбекистон) Қўмитасининг музей ва қадимий ёдгорликлар ва санъат асарларини қўриқлаш ишлари бўйича Ўрта Осиё Марказий музейи археология бўлимининг бошлиғи сифатида Тошкентга ўтказилади. Бу давр мобайнида у Туркистон Шарқшунослик институтида ўқиш баробарида, қадимий ёдгорликларни таъмирлашда Ўрта Осиё бўйлаб археологик тадқиқотлар уюштирган ва Ўрта Осиё республикалари бўйлаб музей ишлари бўйича йўл бошловчилик қилган.

1929 йилдан 1936 йилга қадар Массон Ўзбекистоннинг Геология Қўмитаси қошидаги тоғ иши тарихи билан шуғулланади, у ерда Массон фойдаланиши учун кутубхона тақдим этилган. Бу ишларини у Ўзбекистон Қўмитасининг музей ва қадимий ёдгорликлар ва санъат асарларини қўриқлаш археология бўлимига мудирлик қилиш билан бирга олиб борган.

1936 йилдан Михаил Евгеньевич Массон Тошкетдаги Ўрта Осиё давлат университетининг археология кафедраси мудири. 1940 йилдан университет профессори.

М.Е. Массон томонидан кушон ҳамда Ўрта Осиё Термизи (1936-1938) қазилмалари олиб борилган. 1946 йилдан Жанубий-Туркманистон археологик мажмуа экспедицияси раҳбари, Туркманистон ССР ишлари етакчиси. Унинг раҳбарлиги остида парфия Нисо ва Марв қадимий шаҳарларида тоғ қазилма ишлари олиб борилган.

М.Е. Массон тадқиқотлари боис, Ўрта Осиё ҳудудида қулдорчилик тартиби ҳукм сурганлиги исботланган. Бунга Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва Ўрта Осиёнинг бошқа шаҳарларидаги ривожланиш, пул хўжалиги тарихи ва тоғ иши, архитектура, эпиграфика, Ўрта Осиёнинг жўғрофий тарихи асосли далил бўла олади.

У томонидан Ўрта Осиёнинг археология мактаби яратилган, шунингдек, мутахассислар тайёрланиб, кейинчалик улар Ўрта Осиёнинг етакчи археологлари бўлиб етишган.

Михаил Евгеньевич Массон 1986 йил Тошкентда вафот этган. Дўмбиробод қабристонига дафн этилган.

Расмлар галереяси