Маҳмудова Наима Махмудовна

Таваллуд топган сана: 10 avgust 1928 йил

Вафот этган сана: 7 iyun 2017 йил

Туғилган жой:Самарқанд вилояти

Йўналишлар: Шифокорлар

4123

Таржимаи ҳол

Маҳмудова Наима Маҳмудовна — шифокор, давлат ва жамоат арбоби.

Наима Маҳмудовна 1928 йил 10 август куни Тошкентда, ўзбек шоири Бату (Маҳмуд Ходиев) оиласида туғилган.

1951 йил Тошкент Давлат Тиббиёт институтини тамомлайди.

1958 йилгача Ургут тумани санитария эпидемиология бўлинмасида бош шифокор бўлиб ишлаган, сўнгра, 1963 йил Самарқанд вилояти санитария эпидемиология бўлинмаси бош шифокори. 1963 йил оиласи билан Тошкентга кўчиб ўтади.

1963-1971 йиллар Ўзбек ССР соғлиқни сақлаш вазирлиги ўринбосари. 1971-1977 йиллар – Ўзбек Касаба уюшмаси кенгаши раис ўринбосар. 1977-1986 йиллар – Ўзбек Касаба уюшмаси кенгаши раиси.

1968 йил “Ўзбекистонда даволашнинг тарихий ривожланиши” мавзусида номзодлик диссертацияини ёқалаган. 1975 йил “Ўзбекистонда болалар церебраль фалажлик хасталигини ижтимоиий мослашуви ва тиббиёт реабилитация ташкилоти” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1986 йил тиббиёт фанлари профессори унвонига сазовор бўлган.

1986 — 2000 йиллар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг ижтимоий гигиена кафедрасига (1997 йилдан – “Умумий гигиена, ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлаш ташкилоти” кафедрасига) бошчилик қилган. 2000 йилдан сўнг ушбу кафедра профессор-маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

2017 йилнинг 7 июнь куни вафот этган.

Расмлар галереяси