Маҳмудов Маҳкам

Таваллуд топган сана: 1940 йил

Туғилган жой:Андижон

Йўналишлар: Шоирлар

4880

Таржимаи ҳол

Маҳкам Маҳмудов ижодий фаолиятини шеъриятдан бошлаган. Кейинчалик у наср йўналишига ўтади ва фантастик жанрда ҳамда тарихий мавзуларда қалам тебратади. Адабий ютуқлари учун “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

Адабиётшунос ва шоир Маҳкам Маҳмудов 1940 йил Андижон вилоятининг Асака туманида туғилган.

1947-1957 йиллар Андижондаги Муқимий номидаги мактабда таҳсил олган. 1957 йилдан 1962 йилгача у Тошкент давлат университетида таҳсил олган. 60-йиллардан бугунги кунгача турли газета ва ойномалар таҳририятларида фаолият юритиб келади. Бугунги кунда у “Мулоқот” ойномасида адабий ходим сифатида фаолият юритмоқда.

“Бибихоним”, “Шоҳлар маликаси”, “Мовароуннаҳр юлдузи”, “Султон Маҳмуд Ғазнавий”, “Бойсунғур ибн Шоҳруҳ”, “Имом Зайниддин Ғаззолий” каби қисса, ҳикоя ва бадиалари тарихий мавзуларда яратилган бўлса, “Мен - мен эмасман”, “Тескари кўзлар сайёраси”, “Сирли қаср”, “Мангу куй излаб” сингари асарларида фантастик жанрда ёзилган.

Маҳкам Маҳмудов адабиётшунос сифатида ҳам ижодий фаолият юритиб келмоқда. Унинг “Иқтидор ва ижод фалсафаси”, “Мангулик лаҳзалари”, “Ҳайрат ва тафаккур” асарлари илмий-адабий омма эътиборини ўзига тортган. У филология фанлари номзоди ҳисобланади ва М.Уйғур номидаги санъат институтида, А.Қодирий номидаги Маданият институтида (ҳозирги Санъат ва маданият институти) ўзбек ва хориж адабиётидан маърузалар ўқийди.

Ёзувчи таржимон сифатида ҳам таниқли. У кейинги асарларни ўзбек тилига таржима қилган: Арастунинг “Поэтика” рисоласини, Балзакнинг “Сағри тери тилсими” романини, Андерсен эртаклари, Стефан Цвейгнинг “Куйган кўнгил фарёди” новеллалар тўплами (Ўткир Ҳошимов билан бирга)ни, Оскар Уайлднинг “Юлдуздан тушган бола”, “Садоқатли дўст”.

Расмлар галереяси