Маҳмудов Латиф

Таваллуд топган сана: 1 iyul 1933 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ёзувчилар

12752

Таржимаи ҳол

Латиф Маҳмудов 1933 йилнинг 1 июль куни Тошкент шаҳрининг Миробод маҳалласида туғилган. 40-ўрта мактабни тамомлагач, Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факультети журналистика бўлимига ўқишга топширади. 1956 йил ўз фаолиятини Республика радиосида давом эттиради. 1958 йил болалар ва ўсмирлар дастуринниг янги таҳририятига бош муҳаррир этиб тайинланади. Латиф Маҳмудов ушбу лавозимда 20 йилдан зиёд ишлаган ва 1979 йилдан “Ёш гвардиячи” нашрининг (ҳозирги “Янги аср авлоди”) “Болалар адабиёти” бўлимига бошчилик қилади.

Латиф Маҳмудов ижодий фаолиятини 1956 йилдан бошлаган. У кўплаб болалар учун ҳикоялари, саҳна асарлари ва бир нечта фильмлар учун сценарийларнинг муаллифи сифатида таниқди.

 

Латиф Маҳмудонинг 30 дан зиёд асарлари нашр этилган. “Қадрдон кўзлар” (1961 й.), “Чинор” (1961 й.) кабилар шоирнинг илк китоблари ҳисобланади. Шундай сўнг ёш авлод талабига жавоб берувчи, қизиқарли ҳикоялар, романлар ва қиссаларнинг кейинги тўпламлари чоп этилган: “Икки ўртоқ” (1963), “Вафо” (1966), “Болалар шодлиги” (1968), “Икки дангаcа саргузашти” (1970), “Сирли хат” (1974), “Жасур болалар” (1971), “Қонга яширинган одам” (1979), “Эски дутор сирлари” (1980). Латиф Маҳмудов романлари ва ҳикоялари асосида бир нечта фильмлар суратга олинган, спектакллар саҳналаштирилмоқда.

Латиф Маҳмудов Республиканинг йирик ёзувчиларидан саналади. Унинг асарлари жуда оммабоп бўлиб, мамлакатимиз ёшлари ва ўсмир авлоди томонидан қизиқиш билан ўқиб келинади. Латиф Маҳмудов китоблари рус, украин, белорус, латиш, эстон, қозоқ ва дунёнинг бошқа тилларига таржима қилинган.

Ёзувчининг энг оммабоп китобларидан бири “Тоғдаги лолалар” ҳисобланиб, 1984 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Ғофур Ғулом номидаги мукофот билан тақдирланган.

1977 йил Латиф Маҳмудовга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони берилган.

2000 йил “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланган.

Расмлар галереяси