Маҳмуд аз-Замахшарий

Таваллуд топган сана: 1074 йил

Вафот этган сана: 1143 йил

Туғилган жой:Хоразм

Йўналишлар: Географлар, Тарихчилар, Адабиётшунослар, Шоирлар

30649

Таржимаи ҳол

Абу-л-Қосим Маҳмуд бину Умар аз-Замахшарий (1074 - 1143) – ўрта осиёлик ёзувчи, файласуф, амалдор. Унинг асарларидан чуқур маънога эга иккита тўплам ташкил этилган. Қофиявий наср кўринишидаги илмий мулоҳаза бўлими у томонидан ёзилган ва “Олтин шода” номини олган.

Тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд бину Умар аз-Замахшарий 1075 йил 19 март куни Хоразмнинг Замахшар шаҳрида туғилган, ёшлигида касал бўлганлиги боис, бир оёғидан айрилган, ёғоч оёқ ёрдамида ҳаракатланган. Жисмоний меҳнатга нолойиқ бўлганлиги сабаб, отасидан мадрасага ўқишга юборишларини сўрайди.

Маҳмуд араб тили, адабиёт, диний фанларни тиришқоқлик билан ўрганади. Ҳуснихат илмини ўрганиб, айрим вақт мобайнида у орқали пул топган.

Билимни чуқурроқ ўрганиш иштиёқида у Бухорога кетади. Бухорода Хоразм шоҳларига хизмат қилиб, ҳукмдорга яқинлашишга ҳаракат қилади. Керакли эътиборга эга бўлмагач, ўз умидларини рўёбга чиқариш учун бошқа мамлкатларга йўл олади. 1118 йил оғир касалликдан сўнг кимгадур хизмат қилишдан бош тoртади ва бутун умрини илм-фанга бағшида этади.

Аз Замахшарий Марв, Нишопур, Исфахон, Шом, Боғдод, Хижоз ва икки маротаба Маккада бўлган. Қаерда бўлмасин, доим илмий ишларини давом эттирган, луғатни ва араб тили грамматикасини, маҳаллий қабилалар мунозараларини, мақолаларини, анъаналарини чуқур ўрганган. У қитъа жўғрофияси билан боғлиқ турли маълумотлар тўплаган.

Унинг кўплаб асарлари Маккада ёзилган. Маккада у 5 йил яшаган ва унга фахрий “Жоруллоҳ” (Аллоҳнинг қўшниси) номи берилган.

Аз Замахшарий Маккадан қайтгач, бир неча йил Хоразмда яшайди. Ҳижрий 538 (1144 йил 14 апрель) йил оқшомда оламдан кўз юмган.

Аз Замахшарий ўз даврининг йирик тарихшуноси, жўғрофиячиси, адабиётшуноси, тилшуноси, педагоги ва шоири ҳисобланади. Унинг қаламига мантиқ, грамматика, дин, луғат, адабиёт, адабиётшунослик, педагогика, тарих ва жўғрофияга оид 50 дан зиёд ишлар мансуб. У билимларини китоблари ва ўқувчилари орқали тарқатган. Унинг кўплаб асарлари бизнинг давримизгача етиб келган.

Аз Замахшарийнинг кўплаб асарлари араб тили ва грамматикасига бағишланган. Хусусан, “Ал-Муфассал” асари бир ярим йил ичида, 1121 йил Маккада ёзилган.

“Ал-Муфассал” Шарқда ва Ғарбда араб тили ва грамматикасини батафсил ўргатувчи йирик асар сифатида маълум. Араб тили грамматикасига бағишланган “Ал-Муфассал” китоби аҳамиятига кўра, араб олими Сибаваххнинг асарларидан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди, деб ҳисобланади. Бу Аз Замахшарий асари ўз вақтида қанчалик қадрланганлигини кўрсатади.

Ушбу асар қўл ёзмаси Тошкентда, ЎзР ФА Шарқшунослик институтида сақланади.

Унинг маънавият ва маънавий маданият ҳақидаги фикрлари ахлоқ, тарбия, насиҳат доирасида баён қилинган. Масалан, у мақтовга, ёлғон ғурур, эзмалик ва сафсатабозликка берилмасликка чорлайди: “Агар кимдур ўзининг келиб чиқиши билан мақтанса, бу сароб каби зоҳирийдир”, “Ҳақиқат ва номус йўли ўрмондаги арслон қадами билан тенглашади”, “Савдогарнинг ҳурмати ва нуфузи унинг ҳамёнида, олимники - китобида”, “Тил орқали (руҳий) мадад моддий мададдан устундир”. Умуман, аз Замахшарий билим ва умуминсоний сифатлар орқали эришиш мумкин  бўлган ирода ҳақида, инсониятни фаровонлик ва хотиржамликка интилиши ҳақида ёзган.

Ҳаётлигида уни “Бутун дунё муаллими”, “Барча араблар ва бошқа халқлар муаллими”, “Аллоҳнинг қўшниси”, “Хоразм шуҳрати” ва бошқа номлар билан улуғлашган.

1144 йил она диёри Хоразмда вафот этган. Гурганжга дафн этилган.

Аз Замахшарийнинг ҳаёт ва инсонлар ҳақидаги айрим нақллари:

Савдогарнинг нуфузи унинг ҳамёнида.

Олибсотар – овчининг ити.

Аёл киши сенинг қалбинг усиз яшай олмаслигини хис этса, демак, у бурнингни ерга ишқалайди.

Доим бировни қораловчи инсон юқори муваффақиятларга эришмайди, худди қатронда оқартирувчи ҳеч нарса бўлмагани каби.

Ахлоқсиз одамлар кўпайган жойда, Яратган уларга ўлатни юборади (турли офатлар, балолар ва мусибатлар).

Гуноҳкорларнинг содиқ дўсти бўлмайди.

Тўғри йўлда кетувчи инсоннинг қадам ташлаши арслонникидан ҳам улуғворроқдир.

Ҳалол инсон доим тинчликда, хотиржамликда, соқин ва доим ёмонлик ҳақида ўйловчи эса доимий ҳалокатга маҳкумдир.

Видео галерея

Расмлар галереяси