Олим Қўчқорбеков

Таваллуд топган сана: 12 avgust 1932 йил

Вафот этган сана: 2015 йил

Туғилган жой:Занги ота

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

1365

Таржимаи ҳол

Олим Қўчқорбеков 1932 йилнинг 12 августида, Занги ота туманининг Қатортол қишлоғида, деҳқон оиласида дунёга келган. Ўрта мактабдан сўнг 1951 йилда Ўрта Осиё Давлат университетида ўқиган. У1957 йилда ўқишни тугатгач, қарийб қирқ йил давомида «Муштум»да фаол ва изчил меҳнат қилди. Оддий адабий ходимликдан бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари даражасига кўтарилди.

1969 йилдан бошлаб, унинг биринчи ҳажвий асарлари нашр этила бошлаган. Шу даврда унинг «Биринчи сорт бўйдоқ» (1969), «Саломига яраша» (1982) каби ҳажвий асарлари чоп этилди. Унинг «Лўли бола» номли илк қиссаси эса, 1978 йилда босмадан чиқди. 1980 йилга келиб адибнинг Бухоро амири Олимхоннинг сўнгги канизи ҳақидаги «Сўнгги каниз» романи, «Шарқ юлдузи» журналида «Инқироз» номи билан эълон қилинди. Ҳозирги кунда эса, унинг «Амирликдан маҳбусликка» деган романи нашр этилиш арафасида турибди.

Унинг биринчи шеъри 1948 йидда матбуотда эълон қилинди. Шундан сўнг унинг болалар учун «Чоричамбар» (1963), «Сирли хум» (1969), «Қайсар бузоқча» (1974) каби китоблари нашр этилди.

Олим Қўчқорбеков адиб сифатида танилган. Унинг бу борадаги илк тўплами «Шеър ва масаллар» номи билан 1957 йилда нашр этилган. Сўнгра, кетма-кет «Куйларим ва ўйларим» (1960), «Умрим боғида» (1970), «Кўнгил мезони» (1972), «Ваъзхон ва Зағизғон» (1974), «Нозик кўнгил» (1983) каби шеърий тўпламлари юзага келди.

Олим Кўчқорбековнинг бир қатор ҳажвий асарлари машҳур сатирик киножурнал «Наштар» саҳифаларидан ҳам ўрин олган. Олим Қўчқорбеков қандай жанр ва турда, қандай мавзуда қалам тебратмасин, ҳамиша ўз замондошларини покликка, ҳалолликка ва қолаверса, комил инсон бўлишга даъват этиб келган.

Унга 1973 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган.

Расмлар галереяси