Қўчқор Норқобил

Таваллуд топган сана: 5 mart 1968 йил

Туғилган жой:Сурхондарё вилояти

Йўналишлар: Шоирлар

8289

Таржимаи ҳол

Қўчқор Норқобил- ёзувчи, адиб. “Дарё ортидаги йиғи” (1990) қиссаси учун Усмон Носир номидаги мукофотга сазовор бўлган. 2001 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” шарафли унвонига сазовор бўлди.

Қўчқор Норқобил 1968 йилнинг 5 март кунида Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани Мўминқул қишлоғида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатиб, 1986-1988 йилларда афғон урушида қатнашди. Сўнг, Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетига ўқишга кирди. 1992 йилда университетни тугатгач, газета-журналларда ишлади, мухбирлик қилди.

Унинг ижоди асосан 80-йиллар охири,  90-йиллар бошида бошланди. «Босинқираш», «Асорат», «Хун» ҳикоялари, ҳамда «Дарё ортидаги йиғи» қиссаси шу давр маҳсули сифатида характерлидир. Унинг ижодида «Дарё ортидаги йиғи» (1990) қиссаси, айниқса, характерли бўлиб, унда афғон юртида ўз кўзи билан кўрган ҳаётий воқеалар маҳорат билан ифода этилган. Унинг «Қоронғу уй», «Кулиб тур, азизим», «Хайр, бешинчи март» сингари ҳужжатли қисса ва романларида ҳам уруш ва инсон, ҳаёт ва ўлим, зулмат ва рўшнолик, шунингдек, инсонни тутиб турган муҳаббат мавзулари ўзаро уйғун ҳолда тадқиқ этилади.

Қўчқор Норқобил шоир сифатида ҳозирча фақат «Хосиятли дарё» (1992), «Кафтимдаги қизалоқ» (1993) тўпламларини нашр этган бўлса ҳам, мазкур тўпламларга кирган шеърларнинг ўзиёқ, унинг иқтидорли шоир эканлигига кафолат беради.

Ҳозирги кунда, қўчқор Норқобил «Ўзбекистон овози» газетасида сиёсат ва халқаро ҳаёт бўлимига бошчилик қилмоқда.

Расмлар галереяси