Кучимов Абусаид

Таваллуд топган сана: 15 may 1951 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Ёзувчилар

10361

Таржимаи ҳол

Атоқли болалар ёзувчиси ва шоир Абусаид Кучимов болалар адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган.

Агар у “Чаноқ”, “Икки баҳор” каби шеърий тўпламларида болалар ва ўсмирлар ҳаётидан поэтик лавҳалар чизган бўлса, “Менинг юлдузим”, «”Ҳалқа” қиссаларида у кўпроқ қишлоқ ҳаёти, қишлоқ болалари феъл-атворига хос воқеаларни тасвирлаган. Ҳозир ҳам Абдусаид Кучимов болалар учун шеър ва қиссалар ёзиб, ўзбек адабиёти ривожига ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқда.

У қардош халқлар шеърларини ўзининг она тили – ўзбек тилига таржима қилган. Унинг таржималари қаторида татар ёзувчиси М. Харисовнинг “Қизил сайёрага саёҳат” қиссасини айтиш жоиз, асар алоҳида китоб кўринишида нашрдан чиққан. Шунингдек, турли тиллардан кўплаб таржималари чоп этилган.

Болалар ёзувчиси Абусаид Кучимов 1951 йил Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган.

Ўрта мактабни тугатиб, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетига ўқишга киради.

У “Ўқитувчи” нашриётида мусаҳҳиҳ, “Тонг юлдузи” (собиқ “Ленин учқуни” газетасида) мухбир, бўлим мудири, масъул котиб ва бош муҳаррир, “Шарқ юлдузи” журналида масъул котиб ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Президент девонида масъул котиб лавозимларида ишлаган.

У табиатни қўриқлаш мавзуидаги публицистик мақолалар ёзиб, ЮНЕСКО мукофотига сазовор бўлган. “Ҳалқа” китоби учун Ёзувчилар уюшмасининг Ғафур Ғулом номидаги йиллик мукофоти билан тақдирланган.

“Умид дарахтлари” номли тўпламида болаларнинг жамиятдаги ўрни ва тарбия беришдаги қийинчиликлар ҳақида ёзган.

Унинг биринчи шеърлари ва мақолалари ўрта мактабда ўқиган кезлари чоп этилган. У “Кашфиётчи болалар” (1978), “Менинг Ўзбекистоним” (1979), “Тошбургут” (1981), “Менинг юлдузим” (1984), “Чаноқ” (1985), “Ҳалқа” (1987), “Икки баҳор” (1990), “Умид дарахтлари” (1992) каби бир қатор китобларини нашр эттирган.

1997-2005 йиллар телерадиокомпанияга раҳбарлик қилган. 2006 йилдан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хабар” газетаси бош муҳаррири.

2017 йилнинг августида Абдусаид Кучимов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори этиб тайинланди.

Расмлар галереяси