Ҳусанов Оқилжон

Таваллуд топган сана: 1932 йил

Вафот этган сана: 2001 йил

Туғилган жой:Жиззах

Йўналишлар: Шоирлар

3135

Таржимаи ҳол

Ёзувчи Оқилжон Ҳусанов ижоди талабалик давридаёқ бошланган бўлиб, шу кунгача унинг кўплаб шеърий, насрий асарлари, қисса ва романлари чоп этилган. Ёзувчи 1982 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвонига сазовор бўлган.

Ёзувчи Оқилжон Ҳусанов 1932 йилнинг апрелида Жиззах туманининг Равотлик қишлоғида, деҳқон оиласида туғилган. Ўрта мактабни битиргач (1940- 1949), Самарқанд Давлат университетида таълим олади (1949-1954). Сўнгра Самарқанд вилояти газетасида ишлаб, мусаҳҳиҳликдан масъул котиб лавозимигача кўтарилади.
1960 йилда Тошкентга келиб, «Муштум» журналида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб сифатида фаолият кўрсатади. 1967 йилда «Шарқ юлдузи» журналига ўтади ва у ерда то 1979 йилгача аввал бўлим мудири, сўнг масъул котиб бўлиб хизмат қилади.
1980 йилдан 1992 йилгача «Гулистон» журналида турли лавозимларда ишлаб, бош муҳаррир ўринбосари даражасигача кўтарилади.
Фаолият

Ёзувчи асарлари сирасида «Кўшиқчининг тақдири» (1963), «Самарқанд булбули», «Меҳри дарёлар» (1971), «Бўлмаганга бўлишма» (1973), «Қашқар гўзали» (1976), «Тоғда ўсган бола» (1975), «Булбулнинг гўшти» (1977), «Тоғда ўсган бола ёхуд жияннинг янги саргузаштлари» (1980), «Сирли одам» (1980), «Тақилмаган узук» (1983), «Бахт қаерда» (1987), «Қишлоққа саёҳат» (1988), «Учолса ҳам учолмаган турна» (1990), «Устанинг муҳаббати» (1991) каби китоблари ҳамда «Гўрўғли қиссаси» каби асарлари мавжуд. Ёзувчи мазкур асарларида покиза ва беғубор ёшлик хотираларидан, ёшларнинг ечилган ёхуд ечилмай қолган орзу-армонларидан, муҳаббат саргузаштларидан ҳикоя қилади.

Оқилжон Ҳусанов 2001 йилда вафот этган.

Расмлар галереяси