Хуршид Даврон 

Таваллуд топган сана: 20 yanvar 1952 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Шоирлар

8917

Таржимаи ҳол

Ўзбекистон халқ шоири, истеъдодли шоир ва публицист Хуршид Давроннинг катта адабиётга кириб келиши 1976 йилда устоз шоир Эркин Воҳидовнинг «оқ йўл»и билан қадам қўди. Хуршид Даврон шеърий таржима билан шуғулланади, тарихий ҳикоя ва қиссалар ёзишни бошлади. Хуршид хоҳ шеъриятда, хоҳ насрда қалам тебратмасин, ундаги тарихни чуқур билиш қобилияти, кенг илмий тафаккур сахий нурларини сочиб туради.

Истеъдодли шоир ва публицист Хуршид Даврон 1952 йил 20 январь куни Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида хизматчи оиласида туғилади.

Ўрта мактабни тугатгач, 1969 йили Тошкент Давлат университети журналистика факультетининг кечки бўлимига кириб, кундузи Тошкент қурилишларида ишлади.

1971 — 1973 йиллар давомида ҳарбий хизматни ўтаб қайтгач, ўқишни давом эттиради. 1974 йилдан 1992 йилгача турли нашриётларда ишлайди.

Хуршид Даврон шеърий таржима билан ҳам шуғулланиб келади. Кейинчалик шоир тарихий ҳикоя ва қиссалар ёзиш билан банд бўлади.

Хуршид хоҳ шеъриятда, хоҳ насрда қалам тебратмасин, ундаги тарихни чуқур билиш қобилияти, кенг илмий тафаккур сахий нурларини сочиб туради.

Унга «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилади.

1976—1978 йиллар давомида унинг бир қатор шеърлари чоп этилади. 1979 йили биринчи ва иккинчи китоблари:

 «Қадрдон қуёш»,

«Шаҳардаги олма дарахти» босилиб чиқади. Шундан сўнг шоирнинг қуйидаги китоблари нашр этилади: «Тунги боғлар» (1981), «Учиб бораман қушлар билан» (1983),

«Тўмариснинг кўзлари» (1984), «Болаликнинг овози» (1986), «Қақнус» (1987), «Самарқанд хаёли» (1991). Сўнгги тўплам ўзбек халқи тарихига оид кўркам қиссалардан иборат. Унинг истиқлолимизни ардоқловчи янги шеърлар китоби «Баҳордан бир кун олдин» номи билан нашр этилди. Бундан ташқари, Хуршид Даврон «Соҳибқирон набираси» (1995),  «Шаҳидлар шоҳи» (1997) каби тарихий қиссалар ҳам ёзган. Драматург сифатида «Мирзо Улуғбек», «Бобур шоҳ», «Аврангзеб» каби тарихий мавзудаги драмаларини яратган.

Расмлар галереяси