Хоразмий Қосий 

Таваллуд топган сана: 780 йил

Вафот этган сана: 847 йил

Туғилган жой:Хоразм

Йўналишлар: Кимёгарлар

5018

Таржимаи ҳол

Абул-Ҳаким Муҳаммад ибн Абду ал-Малик ас-Саҳл ал-Хоразмий ал-Қосий – ХI асрнинг кимё олими саналган. Унинг таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти ҳақидаги маълумотлар бизгача кам етиб келган. Тахаллусидан кўриниб турибдики, «ал-Хоразмий ал-Қосий» унинг келиб чиқиши Хоразмдан сал узоқда Қос деган жойда таваллуд топгани учун шундай ном берилган бўлса ажаб эмас. Аммо Ал-Қосий узоқ йиллар Ироқда умрининг охиригача яшаганлиги манбаларда қайд этилган.

Манбаларда келтирилишича, бизга унинг ал-кимё бўйича «Айн ас-санъа ва аун ас-санаъа» («Санъатнинг мазмун-моҳияти ва ўқувчиларга ёрдам») қўлланмаси етиб келган.

«Айн ас-санъа» асари етти бобдан иборат, лекин у структураси бўйича Х асрларда ёзилган бошқа ал-кимё илмий ишларига ўхшаб кетади. Биринчи ва олтинчи бобларда кимёда қўлланадиган приборлар ҳақида, кейинги бобларда олтин ва кумуш моддаларини реакцияга киришгач “қизил” ва “оқ” рангга кириши тўғрисидаги маълумотлар жамланган.

Еттинчи бобда ўша замонда асосий кимё реакцияларининг услублари соддалаштирилган кўринишида намоён бўлишини таъкидлаб ўтган. Оддий металлдан сунъий олтин ва кумуш металлар олинишига қаратилган.Реакцияга киришиш икки асосий қисмга: биринчиси мис, қалай ва темирни “кумуш”га айланиш услублари, иккинчиси эса олтингугурт, симоб ва аурпигмент (сульфидли мишьяк)дан сунъий “олтин” олишдир.

«Айн ас-санъа» китоби асосан кимё назариясини яхши билган мутахассислар учун мўлжалланган эди.

Абу-л-Ҳаким ал-Хоразмий ал-Қосий кимёни фақатгина китоб ёрдамида эмас, балки узининг билим тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қанча миқдорда моддаларнинг таъсирчанлигини амалиётда ҳам ўрганган.

Ўрта асрларда яшаб ижод этган алкимёгарнинг “сирли” фани тўғрисида жуда кам бўлган олимлар доираси воқиф бўлган. Кейинчалик Ал-Қосийнинг илмий иши форс тилига таржима қилинган ва 1929 йили инглиз тилига таржима қилиниб, Ҳиндистонда нашр этилган. 

Расмлар галереяси