Ҳамроев Раззоқ Ҳамробоевич 

Таваллуд топган сана: 1910 йил

Вафот этган сана: 1981 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар, Режиссёрлар

1426

Таржимаи ҳол

Таниқли театр ва киноактёр Раззоқ Ҳамроев 1910 йилда Бухорода туғилган. 1954 йилда Тошкент театр, ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1931—1945 йилларда Наманган мусиқали драма ва комедия театрида актёр, режиссёр, бош режиссёр, ва бадиий раҳбар, 1946 йилдан Муқимий номидаги мусиқали драма ва комедия театрида актёр, режиссёр, 1959—1976 йилларда бош режиссёр сифатида фаолият кўрсатган.

1931—1945 йилларда Наманган мусиқали драма ва комедия театрида актёр, режиссёр, бош режиссёр, ва бадиий раҳбар, 1946 йилдан Муқимий номидаги мусиқали драма ва комедия театрида актёр, режиссёр, 1959—1976 йилларда бош режиссёр сифатида фаолият кўрсатган.

С. Абдулланинг «Тоҳир ва Зуҳра»сидаги Нозим, Хуршиднинг «Фарҳод ва Ширин»идаги Хисрав образлари актёрнинг театр саҳнасида яратган илк ролларидир.

Кейинчалик, бирин-кетин У. Исмоиловнинг «Рустам»ида Рустам, Ф. Шиллернинг «Макр ва муҳаббат»ида Фердинанд, К. Гоццининг «Маликаи Турондот»ида Панталоне, С. Абдулла, Т. Жалилов, Г. Мушелларнинг «Муқимий» сида Муқиадий, К. Яшин ва А. Умарийнинг «Ҳамза»сида Ҳамза, И. Маҳсумовнинг «Навоий Астрободда»сида Навоий, К. Голдонининг «Икки бойга бир малай»ида Труфальдино, «Мусофирхона бекаси»да Кавалер, В. Шекспирнинг «Ўн иккинчи кеча»сида Мальволио каби кўплаб ёрқин образлар яратди.

Халқимиз Р. Ҳамроевни фақат театр актёри сифатидагина эмас, балки истеъдодли киноактёр сифатида ҳам яқиндан танийди. У экранда чуқур фалсафий ва мазмунли образлар яратди.

Н. Ғаниевнинг «Тоҳир ва Зуҳра»сидаги Нозим, «Насриддин саргузаштлари»даги Хўжа Насриддин, К. Ёрматовнинг «Алишер Навоий»сидаги Алишер Навоий, «Абу Али ибн Сино»сидаги Беруний, й. Аъзамовнинг «Фурқат»идаги Муқимий, «Ўтган кунлар»идаги Мирзакарим қутидор каби ўлмас образлар фақат актёр ижодидагина эмас, балки ўзбек кино санъати тарихида ҳам муҳим ўрин тутади.

Р. Ҳамроевнинг кенг маданий жамоатчиликка яқиндан танитган, уни элга машҳур қилган образ-бу дунё экранларини кезиб чиққан «Алишер Навоий» фильмидаги Алишер Навоий образидир.

Актёр Навоий образини беназир яратган истеъдодли актёр сифатида ўзбек санъати тарихида ўчмас из қолдириб, ўзига мангу ҳайкал ўрнатди. У Алишер Навоийни гениал шоир, буюк мутафаккир, етук давлат ва жамоат арбоби сифатида ёрқин гавдалантираркан, шоирнинг ички кечинмаларини томошабинларга усталик билан етказди ва XV аср феодализм муҳитидаги давр қарама-қаршиликларини ифодалашда катта истеъдодини намойиш қилди.

Р. Ҳамроев яратган Р. Ботировнинг «Дорбозлар»ида Тоштемир дорбоз, Ш. Аббосовнинг «Абу Райҳон Беруний»сида Ибн Ироқ, Довженко киностудиясида суратга олинган «Мирзачўл» фильмида Раҳимжон мироб, Ю. Степачукнинг «Жайҳун»ида Жаъфарбек, «Кекса устанинг васиятлари»да (3 серияли фильм) Усмонбой, «Хоразм афсонаси»да Уста Носир, Ш. Аббосовнинг «Оловли йўллар» кўп серияли телефильмида Ҳазрат, 3. Собитовнинг «Самолётлар қўна олмади»сида Исмоил кабилар. 70-йиллар ўзбек киносида яратилган сара образлардан ҳисобланади.

Театр ва кино санъатида ўз ўрнига эга бўлган санъаткор режиссёрлик соҳасида ҳам ижод этиб, «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Олтинкўл», «Нурхон», «Макр ва муҳаббат», «Муқимий», «Гули сиёҳ», «Фарғона тонг отгунча», «Тошболта ошиқ» ва бошқа драма, комедия, мусиқали драмаларни муваффақиятли равишда саҳналаштирди, «Гули сиёҳ», «Фарғона тонг отгунча» ва бошқа спектакллар пьесаларига ҳаммуаллиф бўлди.

У Республикамизнинг турли вилоят театрларига ҳам яқиндан кўмаклашиб, кўп асарларни саҳнага қўйди. М. Қориевнинг «Сеҳрли узуг»и Наманган театрларида, Г. Хўжаевнинг «Кўнгли ёш қариялар» асари Ўш театрида саҳналаштирилди.

Раззоқ Ҳамроевнинг ўзбек театр ва кино санъати равнақидаги хизматлари учун «Ўзбекистон халқ артисти» унвони, давлат мукофоти (1948, 1949) билан тақдирланган.

Бетакрор истеъдод соҳиби Раззоқ Ҳамроев 1981 йилда Тошкент шаҳрида вафот этди.

Режиссёрлик ишлари

  • 1932 -“Икки коммунист” К. Яшен
  • 1939 – “Фитна ва муҳаббат” Ф.Шиллер
  • 1954-“Муқимий” С.Абдулла
  • 1957-“Ватанга муҳаббат” З.Р.Фатхуллин ва Сагдулла
  • 1961-“Ошиқ Тошболта” Ғ.Ғулом
  • 1961-“Паранжи сирлари” Хамза
  • 1963-“Мулойим қизлар” К. Шангитбаева ва К. Байсеитова
  • “Икки худо қули”К. Гольдони
  • “Маликаи Турондот”К. Гоцци
  • “Тохир ва Зухра” С.Абдулла
  • “Гули Сиёх” С. Джамала
  • • «Нурхон», «Офтобхон» К. Яшин

Театрдаги роллари
• «Севги ва Фитна» Ф. Шилллерд - Фердинанд
• «Қўйлар манбаси» Лопе де Вега - Командор
• «Ўн икки кеча» В. Шекспир - Мальволио
• «Нурхон» К. Яшин - Василий Иванович
• «Муҳаббатинг билан» Умаров - Кенжа
• «Муқимий» С. Абдулла - Мукими
• «Тошболта ошиқ» Ғ. Ғулом – Мелибай

Кинодаги роллари

1979 – Оталик жазоси - Абдулла
1979 –Ҳаводаги пиёда 
1979 -Des Drachens grauer Atem (Германия)
1978-1979 – Оловли йўллар - Хазрат
1978 –Шоир юраги Сердце поэта | Фильм 1 (1-4 серии)
1979 – Ҳақиқатни излаб | Фильм 2 (5-8 серии) 
1978 – Бегона бахт 
1978 – Сизга шаҳар совға қиламан – Юнус отаси
1976 – Бошқалар учун - Нурматов
1976 – Менинг катта акам - Вохидов
1975 – Бу Тоғлар орасида бўлган
1974 - Абу Райхон Беруний - Ибн Ирон
1973 – Зулматдан қочиш- Таир-оға
1973 – Оловли қирғоқ - Ишон
1973 – Салом, сахий инсон
1972 - Семурғ
1972 – Йигит, сени кутмоқдамиз- Мақсуд Ғафурович Ғафуров
1971 - Схватка
1971 – Рустам ҳақида - Хуман
1971 - Рустам ва Сухроб - Хуман
1971 – Бу ер чегара - Жафарбек
1971 – Севги драммаси
1969 – Ўтаётган кунлар - Мирзакарим Қутидор
1969 – Қари уста васияти -Усман-бой
1969 - Меросхўр | 2-я серия
1969 – Янги дўстлар | 3-я серия
1969 – Сўнгги схватка | 4-я серия
1969 – Унинг исми-Баҳор - Халил
1968 - Дилором - Нугман
1968 – Командирнинг қайтиши - Намазов
1967 – Бирлик қўшилмаси - кинооператор
1966 – Каниют ғори сири - Ильдар Закирович
1966 – Саят қўнғироғи - Мансур
1965 – Дўлда туғилган - актёр
1964 - Дорбозлар - Таштемир, бош рол
1964 – Улуғбек юлдузи - Фарман-шах
1964 – Қаердасан Зулфиям? - Қурбанов
1963 – Қўнмаган самолётлар - Исмали
1961 – Кичик болалар ҳақида ҳикоялар... - Саид
1960 - Хамза -Назари
1960 – Махаллада дув-дув гап - усто Шариф
1959 - Фуркат - Мукими
1959 – Иккинчи гуллаш - Ахмедов
1958 – Ўғиллар юришда давом этмоқдалар - усто Сафар
1958 – Ёрқин йиллар
1958 - Мафтунингман
1956 – Муқаддас қон - Шакиф-ота
1956 - Авиценна - Беруний
1955 – Эмират қулаши - Джафар
1954 – Рахманов опалари - Арифов
1948 – Фарғона қизи
1947 - Алишер Навоий - Алишер Навоий
1946 – Насриддин юришлари - Ходжа Насреддин
1945 - Тохир ва Зухра - Нозим

Соврин ва мукофотлар

Иккинчи даражали Сталин премияси (1948, “Алишер Навоий"даги бош роли учун).

Хамза номидаги давлат мукофоти (1964).

Хамза номидаги давлат мукофоти (1969, “Ўтган кунлар”даги Мирза Карим Қутидорроли учун).

Халқлар дўстлиги унвони (1980)

•“Қадрлаш белгиси” иккита орден (1950)

•“Буюк хизматлари учун” ордени (2003 )

Расмлар галереяси