Карим Юлдашевич Юлдашев

Таваллуд топган сана: 10 may 1933 йил

Вафот этган сана: 22 oktabr 1999 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Шифокорлар

4899

Таржимаи ҳол

Шифохона тиббиёти соҳасидаги таниқли олим, соғлиқни сақлашнинг етакчи ташкилотларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академики, Россия тиббиёт академиясининг мухбир-аъзоси, профессор Юлдашев Карим Юлдашевич 1933 йил Тошкентда туғилган.

Унинг шифокорлик ва илмий-педагогик фаолияти Тошкент тиббиёт институти билан боғлиқ бўлиб, у ерда ички касалликлар кафедраси профессори лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтади. 1973-1999 йиллар эса Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтининг кардиологик ва ташҳис функционаллиги кафедрасини бошқарган.

1976 йилдан 1982 йилгача ЎзССР соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, К. Ю. Юлдашев республикада тиббиёт фани ривожига, илмий-тадқиқий ишларни мувофиқлаштириш ва режалаштириш, уларни амалий соғлиқни сақлашда тўлақонли қўллашга катта эътибор қаратган.

1988 йил К. Ю. Юлдашев Ўзбекистон тиббий реабилитация ва физикотерапия илмий-тадқиқот институти директори этиб тайинланади ва умрининг охиригача бошқаради.

Академик К. Ю. Юлдашевнинг илмий тадқиқотлари шифо тиббиётининг кенг муаммо доирасини жамлайди.

Унинг тадқиқотлари марказида ички органлар, кардиология, гастроэнтерология, пульмонология, фармакотерапия ва тиббиёт давосининг клиник физиологияси ва патологиясидаги муаммоларни ишлаб чиқиш туради.

К. Ю. Юл­дашевнинг илмий тадқиқий натижалари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ташкилотларида тиббий-тадбир ишларини ташкил этишда салмоқли таъсир кўрсатди. У томонидан яратилган илмий мактаб тиббиёт фани ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Унинг раҳбарлиги остида илк бор Термиз вилояти мисолидаги қурғоқчилик ҳудудининг клиник шароитида юрак-қон томир тизимидаги мослашувчанлик ва номослашувчанлик ўзгаришларнинг асосий механизмларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди.

К. Ю. Юлда­шев Шарқий тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этган ва бошқарган, у ерда халқ табобати меросини илмий асослаш ва соғлиқни сақлаш амалиётида унинг усулларини кенг жорий этиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

К. Ю. Юлда­шев раҳбарлиги остида 11 та докторлик ва 66 та номзодлик диссертациялар ҳимояланган. 530 та илмий ишлари, хусусан, 22 та китоби (рисолалар, дарсликлар, қўлланмалар) чоп этилган.

Таниқли олим ва тиббиёт фанлари ташкилотчиси К. Ю. Юлда­шев халқаро форумларда (Швеция, Япония, Франция, Чехословакия, Ҳиндистон, Сурия, Англия ва бошқалар) тиббиёт фанини муносиб равишда кўп маротаба тақдим этган.

К. Ю. Юлда­шев кўп йиллар давамида “Даво услублари”, “Даво тиббиёти”, “Курортология, физиотерапия ва даво жисмоний тарбия масалалари”, “Ўзбекистон тиббиёт журнали”, “Соғлиқ” ва бошқа журналларнинг таҳририят кенгаши аъзоси бўлиб, катта жамоат ишларини амалга оширган, шунингдек, Ўзбекистон терапевтлар илмий жамияти вакили бўлган.

Унинг кўпқиррали иқтидори ва олимлик, клиникачи, педагог ва соғлиқни сақлаш ташкилотчиси ўрнидаги бой тажрибасининг давлатимиз томонидан эътироф этилиши, 1998 йил Халқаро академиклар жамияти академики этиб сайланиши бўлди.

Расмлар галереяси