Қамчибек Кенжа

Таваллуд топган сана: 15 avgust 1946 йил

Туғилган жой:Андижон

Йўналишлар: Шоирлар

22701

Таржимаи ҳол

Шоир ва носир Қамчибек Кенжа Андижоннинг Избоскан туманида, деҳқон оиласида туғилган.

Бўлғуси адиб етуклик шаҳодатномасини олгач, 1964-1969 йилларда Тошкент давлат университетининг аввал журналистика, сўнг филология факултетларида ўқиган. «Ўзбекистон маданияти» (ҳозирги «Ўзбекистон адабиёти ва санъати») газетасида ишлаган.

1979 йилда ўз юртига қайтиб, мактабларда ўқитувчилик қилган.

1980 йилдан эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бадиий адабиётни тарғиб этиш бюросининг Андижон вилоятидаги вакили бўлиб ишлаган.

1983 йилда яна Тошкентга келиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи лавозимида фаолият кўрсатган. 1985 йилдан шу кунгача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлимининг масъул котиби бўлиб ишлаб келмоқда.

Қамчибек Кенжа моҳир таржимон ҳамдир. Ана шу хизматлари учун унга «Шуҳрат» медали берилган.

Унинг асарлари:

1975 - «Соғинч»

1977 - «Яшил барг»

1979  - «Кўнгил кўчалари»

1981  - «Ишқинг тушса»

1989 - «Орзумандлар»

1993 - «Соҳилдаги сув париси»

1992 - «Соҳибжамол аёл сири»

1997 - «Муҳаббатни гуноҳ десалар...»

2000 - «Бобурийлардан бири»

2001 - «Ҳинд сори» номли саёҳатномаси

Расмлар галереяси